АҚШ Ўзбекистоннинг мингга яқин фуқаросини депортация рўйхатига киритди — ОАВ
Мигрантлар ҳибсга олинмаган, бироқ депортация этиш бўйича якуний қарор қабул қилингани таъкидланмоқда.

Фото: Reuters
Қўшма Штатлар қарийб 1,5 миллион мигрантни депортация қилиш ҳақида қарор чиқарган. Бу ҳақда АҚШ Иммиграция ва божхона хизматининг (ICE) 2024 йил ноябр ойидаги ҳисоботига таяниб Fox News хабар берди.
Қайд қилинишича, депортация қилинадиган Ўзбекистон фуқаролари сони 975 кишини ташкил этади.
Мигрантлар ҳибсга олинмаган, бироқ депортация этиш бўйича якуний қарор қабул қилинган. Депортация қилинадиганлар орасида сон жиҳатдан Мексика (252 044), Гватемала (253 413), Ҳондурас (261 651) ва Салвадор (203 822 киши) фуқаролари етакчилик қилмоқда.
Рўйхатда Хитой фуқаролари қарийб 40 минг кишини ташкил қилади. Шунингдек, рўйхатда Қозоғистон (369), Қирғизистон (319), Тожикистон (149) ва Туркманистон (40) фуқаролари ҳам бор.
Бундан ташқари, рўйхатда аллақачон мавжуд бўлмаган давлатлар — СССР ва Югославия ҳам келтирилган. Бундай паспортларга эга бўлган шахслар айнан қайси давлатга юборилиши номаълум.
Қайд қилинишича, ҳибсга олинмаган ноқонуний мигрантлар сони йил сайин ошиб бормоқда. Жумладан, 2021 молия йилида 3,7 миллионни, 2022 молия йилида қарийб 4,8 миллионни ташкил қилиб, 2023 молия йилида 7 миллиондан ошган.
Таъкидланишича, ноқонуний мигрантлар депортациядан ҳимояланиш учун судга ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Бундай ҳолатда ICE уларни депортация қилолмайди.
Тавсия этамиз
Ким айбдор: ўқитувчи ё ўқувчи? | SUBYEKTIV
Ўзбекистон | 16:42 / 23.02.2025
Кун сўрови: бир ойда қанча картошка сотиб оласиз?
Жамият | 09:38 / 23.02.2025
Йўлларда дрифт қилиш, йўлакларни «шахмат» каби алмаштириш – «права»дан маҳрум бўлишга сабаб бўлади
Ўзбекистон | 17:09 / 22.02.2025
“Ўтган йили 1 км навбат бўлса ҳам газ қуярдик” - водийда метан муаммоси
Ўзбекистон | 10:10 / 22.02.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Маскнинг Grok нейротармоғи ўзини ва Трампни энг катта ёлғончилар деб атади
Жаҳон | 20:56
-
Россия Украина жанубини нега бу қадар тез ишғол қилганди? Тўрт асосий савол ва уларга жавоблар
Жаҳон | 20:42
-
Баҳор яқин. Деҳқонларга қандай ёрдам керак?
Ўзбекистон | 20:37
-
Навоийда 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Жамият | 20:19
Мавзуга оид

17:42
АҚШдан депортация қилинган 7 нафар ўзбекистонлик Тошкентга олиб келинди

17:20
Россия ва АҚШ делегацияси Ар-Риёдда иккинчи учрашувни ўтказади — ОАВ

16:55
Путин Трампга Россиядаги нодир металларни қазиб олишни таклиф қилди

22:45 / 24.02.2025