Россияда марказий осиёлик мигрантлар ўрнига ҳиндларни жалб қилиш таклиф этилди
Ҳиндистон меҳнат бозори малакали мутахассисларни топиш имкониятини тақдим этиши таъкидланди.

Фото: Getty images
Ҳиндистонлик меҳнат мигрантлари Марказий Осиёдан келган хорижлик мутахассислар ўрнига яхши муқобил бўлиши мумкин, деди Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзоси Кирилл Кабанов. News.ru билан суҳбатда ҳуқуқ ҳимоячиси Ҳиндистон меҳнат бозорида малакали ишчиларни топиш мумкинлигини таъкидлади.
«Ҳиндистон бизга ишчи кучи таклиф қилишга тайёр, шундай гап бор. Ҳиндистондан ишчи олиб келиш учун иш визаси талаб қилинади - бу назорат. Улар меҳнат визаси билан уюшқоқ тарзда келади. Иккинчидан, улар уюшқоқ тарзда, маълум бир иш учун маълум бир иш берувчига келади. Ҳиндистон меҳнат бозори малакали мутахассисларни топиш имкониятини тақдим этади», деб тушунтирди Кабанов.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирча рақобат йўқ, чунки Марказий Осиёдан меҳнат мигрантлари кўп келмоқда. Лекин, уларнинг аксарияти «ҳеч қандай малакага эга эмас».
«Бизга Марказий Осиёдан келганлар 99% ҳолатда ҳеч қандай малакага эга эмас. Улар бу ерда ўқишга ҳаракат қиляпти, аммо яхши эплолмаяпти. Шу нуқтаи назардан, Ҳиндистон қизиқарли бўлиши мумкин, аммо бу йўналишни ривожлантириш керак. Бошқа давлатлардан мигрантларни олиб келишга муқобил йўл излаётганимиз ҳақида суҳбат бошланиши биланоқ, дарҳол Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Улар нафақат ўз ишчи кучини бизга жойлаштириш, балки Россияга радикал мафкурани тиқиштиришдан ҳам ниҳоятда манфаатдор», деб хулоса қилди Кабанов.
Мавзуга оид

22:45 / 24.02.2025
Россия Украинани мағлуб эта олмади. Урушнинг учинчи йилидан хулосалар

20:35 / 23.02.2025
Санкт-Петербургда молиявий қийин аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

00:00 / 23.02.2025
Трамп келаси ҳафта россияликлар билан янги музокаралар бўлишини эълон қилди

22:37 / 22.02.2025