Жаҳон | 21:34 / 31.01.2025
1495
2 дақиқада ўқилади

Финландияда 200 млн долларга портловчи моддалар ишлаб чиқариш заводи қурилади

Завод 2028 йилда қуриб битказилади ва тротил ишлаб чиқаришни бошлайди. У Европа Иттифоқида Полшадан кейин иккинчи йирик портловчи моддалар ишлаб чиқарувчига айланади.

Фото: Getty images

Финландиянинг Пори шаҳрида 200 миллион евродан зиёдга портловчи моддаларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган завод қурилади. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Антти Хаккянен маълум қилди.

«Инвестициянинг мақсади — ғарб давлатларида ўқ-дориларни ишлаб чиқаришни етарли даражага етказиш. Лойиҳа Мудофаа вазирлиги раҳбарлиги остида амалга оширилади, Европада артиллерия ва миномёт ўқ-дорилари ишлаб чиқаришни оширишда катта аҳамият касб этади. Инвестиция, шунингдек, Украинага узоқ муддатли ёрдамни давом эттиришга ёрдам беради», — дейди у.

Янги завод Европа Иттифоқида Полшадан кейин иккинчи йирик портловчи моддалар ишлаб чиқарувчига айланади. Завод 2028 йилда қуриб битказилади ва тротил ишлаб чиқаришни бошлайди.

Таъкидланишича, 31 январ куни Мудофаа вазирлиги раҳбари Мудофаа кучларига Финландиянинг Forcit портловчи моддалар ишлаб чиқарувчи компанияси билан тротил эквивалентидаги портловчи моддаларни сотиб олиш бўйича 10 йиллик битимни имзолашга рухсат берган.

2024 йил ноябрда Финландиянинг Summa Defence мудофаа саноати гуруҳи украиналик ҳамкорлар билан биргаликда Украина ва НАТО Қуролли кучлари эҳтиёжлари учун учувчисиз учоқлар ишлаб чиқарадиган завод очиши тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти