Жаҳон | 22:23 / 31.01.2025
1611
3 дақиқада ўқилади

Россияда «чет эл агентлари»га қўшимча чекловлар жорий қилинади

Давлат Думасига «чет эл агентлари» учун қўшимча чекловлар тўғрисидаги қонун лойиҳаси тақдим этилди.

Фото: РИА Новости

Россия Давлат Думасига «чет эл агентлари» деб эълон қилинган шахсларнинг ҳуқуқларини янада чекловчи қонун лойиҳалари тўплами киритилди. Бу ҳақда хавфсизлик комиссияси раиси, депутат Василий Пискарев маълум қилди.

Қонун лойиҳалари муаллифлари «Таълим тўғрисида»ги ва «Хорижий таъсир остидаги шахслар фаолиятини назорат қилиш тўғрисида»ги қонунларга ўзгартиришлар киритишни таклиф қилмоқда. Улар орасида давлат муассасаларида «чет эл агентлари» дарс беришини тўлиқ тақиқлаш ҳам бор (илгари қонун «чет эл агентлари»га фақат болаларга дарс беришни тақиқлаган эди).

Бундан ташқари, қонун лойиҳаси матнига кўра, Россия расмийлари «чет эл агентлари» деб эълон қилган таълим ташкилотлари лицензияларидан маҳрум бўлади. Бундай ҳолда, нотижорат ташкилотларни «ижтимоий йўналтирилган» ташкилотлар реестрига киритиш ҳам тақиқланади. Шунингдек, янги тузатишга мувофиқ, «чет эл агентлари» ижтимоий ёрдам олиш учун ариза бериш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

Яна бир қонун лойиҳаси жарималарни оширади. «Чет эл агентлари» тўғрисидаги қонунга риоя қилмаганлик учун фуқароларни 50 минг рублгача (ҳозир 1 минг рублгача), мансабдор шахсларни 300 минг рублгача (ҳозир 4 минг рублгача) ва юридик шахсларни 500 минг рублгача жаримага тортиш таклиф этилади.

Тушунтириш хатида янги чекловлар зарурати «чет эл агентларининг Россия жамиятининг энг муҳим институтларига бузғунчи таъсирининг кенгайиши» ва «уларнинг фаолиятини Ғарб давлатларидан молиялаштиришнинг кўпайиши» билан изоҳланган. «Биз ғаразли одамларнинг таълим ва маърифат соҳасига киришига йўл қўймаслик учун ҳамма нарсани қиламиз», деб ёзди Пискарев.

Россия қонунчилигига кўра, «чет эл агенти» деб эътироф этилган фуқаролар ва ташкилотлар ўз фаолияти ва харажатлари тўғрисида Адлия вазирлигига мунтазам равишда ҳисобот тақдим этиши, барча мақолаларида, жумладан, ижтимоий тармоқларда ҳам «чет эл агенти» эканини белгилаб қўйиши шарт.

2022 йил охиридан бошлаб Адлия вазирлиги чет эл агентларининг ягона реестрини юритиб келмоқда. 2025 йил январ ойи охири ҳолатига кўра, унга 921 шахс ва ташкилот киритилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкент Кимё халқаро университети ва Pukyong миллий университети ўртасидаги илмий ва маданий ҳамкорлик ривожланмоқда

Golden House  бизнес-классдаги O‘z Makon II турар жой мажмуаси тақдимотига таклиф этади

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди

Tenge Bank Visa билан ҳамкорликда бир қатор инновацион тўлов хизматларини ишга туширмоқда

FAW Trucks: Ўзбекистонда янги даврни бошлаган етакчи юк машиналари ишлаб чиқарувчиси

Фермерлар ва деҳқонлар учун қулай имконият – “Ўзкимёсаноат” АЖ минерал ўғитларга 10 фоизгача чегирма нархларини таклиф этмоқда 