Вашингтондаги авиаҳалокат, Ғазодаги асир алмашинуви ва рейтинги пасаяётган Трамп — кун дайжести
Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништирамиз.
ҲАМАС 8 кишини гаровдан озод қилди
ҲАМАС исроиллик 20 ёшли аскар Агам Бергер ва гаровда ушлаб турилган яна етти кишини озод қилди. Уларнинг икки нафари Исроил фуқароси ва яна беш нафар хорижлик бор. Бергер 2023 йилнинг 7 октябридан бери асирликда эди.
Жавоб тариқасида Исроил 110 фаластинлик маҳбусни озод қилди. Бу Ғазодаги вақтинчалик отишмаларни тўхтатиш битими доирасида амалга оширилаётган учинчи алмашинувдир.
Халқаро Қизил Хоч ташкилотининг автобуслари уларни Офер қамоқхонасидан олиб чиқиб, Рамаллоҳ яқинидаги Байтунияга йўл олди. Озод этилганларни қариндошлари ва маҳаллий аҳоли қизғин қарши олди.
Бироқ Исроил бошқа бир гуруҳ маҳбусларни озод қилишни бекор қилди. Таъкидланишича, бу қарор ҲАМАС озод қилинган исроилликлар ва таиландлик фуқароларни Хон Юнусдаги вайронага айланган уй олдида қабул қилгани учун жавоб чораси сифатида қабул қилинган.
30 январ куни гаровдаги Исроил фуқаролари Халқаро Қизил хоч қўмитасига топширилаётганда уларни оломон қуршаб олган. Исроил томони Қатар ва Мисрдаги воситачилар билан боғланиб, бундан норози эканини билдирган.
ҲАМАС Ғазодаги вайроналарни дунёга кўрсатмоқда
ҲАМАС ва «Исломий жиҳод» Ғазодаги қирғин ва вайронагарчиликни бутун дунёга кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Яқин Шарқ бўйича тадқиқотчи Беверли Милтон-Эдвардс, «Ал-Жазира» телеканалига билдирди.
Унга кўра, гаровдагиларни озод қилиш учун Жабалия қочқинлар лагери танлангани рамзий аҳамиятга эга. Чунки бу ҳудуд яқинда Исроил бомбардимонлари натижасида ер билан яксон қилинди.
«Бир неча кун олдин ҳам бу ерга ҳеч ким кира олмас эди. Бу ҳудудда ўн минглаб фаластинликлар яшаган, аммо бугун у йўқ», — деган Милтон-Эдвардс.
Газодаги сулҳ келишувининг кейинги босқичи мураккаблашмоқда. Исроил ҲАМАС тўлиқ йўқ қилинишини талаб қилмоқда. Гуруҳ эса гаровда ушлаб турилганларнинг қолганлари озод қилиниши учун уруш тўхтатилиши ва исроиллик ҳарбийларнинг Ғазодан чиқишини талаб қилмоқда. Агар келишув амалга ошмаса, март ойида жанговар ҳаракатлар қайта бошланиши мумкин.
ҲАМАСга оид яна бир хабар: «Иззаддин ал-Қассам» бригадаси ташкилот етакчиси Муҳаммад ад-Дейфнинг ўлдирилганини тасдиқлади. ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти бўлган мазкур бригада матбуот котиби Абу Убайда Дейфдан ташқари бригаданинг ҳарбий кенгаши аъзолари Марван Иссо, Ғозий Абу Тамаҳ, Роид Табит, Рофеъ Салома, Аҳмад ал-Ғандур ва Аймон Науфал ҳам ўлдирилганини айтган.
Исроил армияси Муҳаммад ад-Дейф 2024 йилнинг 1 августида ўлдирилганини хабар берган эди.
Вашингтондаги авиаҳалокат
АҚШ пойтахти Вашингтоннинг Роналд Рейган номидаги халқаро аэропортида йирик авиаҳалокат юз берди – American Airlines йўловчи самолёти АҚШ армиясининг UH-60 Black Hawk ҳарбий вертолёти билан тўқнашиб аэропорт яқинидаги Потомак дарёсига қулади.
Reuters хабарига кўра, самолёт бортида 64 киши, жумладан, 60 йўловчи ва 4 экипаж аъзоси бўлган. Вертолётда эса уч нафар ҳарбий учувчи бўлган.
Шаҳар полицияси дарёдан «кўплаб жасадлар» топилганини тасдиқлади, аммо ҳали тирик қолганлар аниқланмаган. CNN маълумотига кўра, кечки соат 23:30 га келиб қутқарувчилар ҳалок бўлганлардан 18 нафарининг шахсини аниқлаган.
Катастрофа маҳаллий вақт билан соат 21:47 да содир бўлган. Кеннеди маркази олдида олинган видеоёзувда ҳавода кучли портлаш акс этган.
Авиаҳалокат қурбонлари орасида 1994 йилги фигурали учиш бўйича жаҳон чемпионлари россиялик Евгения Шишкова ва Вадим Наумов ҳам бўлиши мумкин. Reuters агентлигининг ТАССга таяниб хабар беришича, уларнинг ўғли Максим ҳам АҚШдаги чемпионатда иштирок этаётган ва самолёт бортида бўлган бўлиши эҳтимоли бор. Ҳозирча расмийлар ҳалок бўлганлар рўйхатини эълон қилганича йўқ.
АҚШ президенти Доналд Трамп авиаҳалокатга муносабат билдириб, унинг олдини олиш мумкин бўлганини таъкидлади.
«Нега диспетчерлик хизмати вертолётдан қаршисидаги самолётни кўрган-кўрмаганини сўраган, унинг ўрнига вертолётга аниқ йўриқнома беришлари керак эмасмиди? Бу жуда ёмон вазият», — деб ёзди Трамп.
Швецияда Қуръон ёққан исломофоб ўлдирилди
Швецияда Қуръонни ҳақоратлаб ёқиш акциялари билан танилган ироқлик Салвон Момика ўлдирилди. Daily Mail газетасининг хабар беришича, 38 ёшли Момика Сёдертелйе шаҳрида, TikTok’да жонли эфир олиб бораётган пайтида отиб кетилган.
Швеция медиаси тарқатган видеофрагментда полиция ходимлари унинг телефонини олиб, трансляцияни тўхтатгани акс этган.
Момика Ироқдан келган муҳожир бўлиб, Ислом динига қарши кўплаб провокацион ҳаракатлари билан танилган эди. У жамоат жойларида Қуръонни ёқиб, мусулмонларга нисбатан ҳақоратли баёнотлар берган. Унинг ҳаракатлари нафақат мусулмонлар, балки Швеция жамоатчилиги томонидан ҳам қаттиқ танқид қилинган.
1 феврал куни Стокҳолм суди унга нисбатан «миллатлараро низо қўзғаш» айби бўйича иш юритиши керак эди. Аммо суд қарори чиқарилиши олдидан у ўлдирилди. Швед полицияси воқеа юзасидан тергов бошлаган.
Трамп учун учинчи муддат Конгресс муҳокамасида
Доналд Трампнинг учинчи марта сайловда қатнашиш имкони бўлиши учун Конституцияга ўзгартиш киритиш таклифи илгари сурилди. Конгресс аъзоси Энди Оглс томонидан тақдим этилган ушбу қонун лойиҳаси Трампнинг иккинчи президентлик муддати бошланганидан атиги тўрт кун ўтиб кун тартибига чиқди.
Америкалик етакчилар анъанавий равишда икки муддатдан кўп лавозимда қолмаган. Биринчи президент Жорж Вашингтон буни давлат анъанасига айлантирган, фақат Франклин Рузвелт бу қоидани бузиб, Иккинчи жаҳон уруши даврида тўрт марта кетма-кет сайланган. Бу ҳолатдан сўнг, Конгресс мамлакат конституциясига 22-чи тузатишни қабул қилиб, президентлик муддатини икки муддат билан чеклади.
Оглс Трампни Америка тарихидаги «энг муҳим етакчи» деб атаб, унинг учинчи марта сайланиш имконияти бўлиши кераклигини билдирди. Ҳозирча қонун лойиҳаси тасдиқланиши эҳтимоли кам, аммо бу Трампнинг мухлислари орасида қизғин муҳокамаларни қўзғатган.
Бу орада Доналд Трампнинг рейтинглари баҳсли қарорлар ортидан туша бошлади. Reuters/Ipsos сўровига кўра, унинг қўллаб-қувватланиш даражаси 47 фоиздан 45 фоизга пасайган, норозилик эса 39 фоиздан 46 фоизга ошган.
Мексика қўлтиғи номини «Америка қўлтиғи» деб ўзгартириш қарори энг катта норозиликни келтириб чиқарди — бунга 70 фоиз аҳоли қарши. Шунингдек, АҚШ ҳудудида туғилган болаларга фуқаролик бериш қоидасини бекор қилиш уринишига 59 фоиз сўралганлар қарши чиқди.
Трампнинг ҳамкори Илон Маскка муносабатда ҳам партиявий фарқ кузатилди: республикачиларнинг 75 фоизи уни қўлласа, демократларнинг 90 фоизи унга салбий қарашда.
Тавсия этамиз
Қозоғистонда ҳашамат солиғи, Афғонистонда қиммат интернет ва Туркманистонда тақчил ёғ - Марказий Осиё ҳафта ичида
Жаҳон | 12:43 / 02.03.2025
Тошкентда таксида чақалоқ туғилди
Жамият | 23:33 / 01.03.2025
Тошкент вилоятида вазни 7 килодан зиёд қиз туғилди
Жамият | 22:30 / 01.03.2025
Тишлари тўкилган қонун, автомобил импортидаги музлаш ва Узундаги жиноят(лар) — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 20:59 / 01.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сифатли навларни яратиш тажрибасини ўрганиш бўйича Италия билан ҳамкорлик қилинади
Ўзбекистон | 19:01
-
Қашқадарёда Қизилсув сув омбори таъмирлаш мақсадида қуритилди
Ўзбекистон | 18:58
-
Айрим хорижий сўзларни ўзбекча муқобилига алмаштириш таклиф этилди
Жамият | 18:49
-
“4 кундан буён қиламан, ишламайди” – Янги Тошкентга ишга таклиф қилинганлар телефон рақам ишламаётганидан норози
Ўзбекистон | 18:38
Мавзуга оид

15:00
Ғазони қамал қилган Исроил, қуролли курашни бас қилаётган курдлар ва Зеленскийга босимни кучайтираётган АҚШ — кун дайжести

12:41
АҚШдан яна 10 нафар Ўзбекистон фуқароси депортация қилинади

11:43
Зеленский АҚШ билан келишувни имзолашга тайёр

09:19