Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда қутқарувчилар ўпирилиб тушган асфалт остидан уч кундан бери ҳайдовчини топа олмаяпти
Юк машина ҳайдовчиси транспорт воситаси билан чуқурлиги 15 метрга етадиган ўрага тушиб кетган. Аввалига у қутқрувчилар билан гаплашиб турган, аммо охирги кунларда овоз чиқармай қўйган.
Япониянинг Яшио шаҳрида қутқарувчилар уч кундан бери ўпирилган автомобил йўлига тушиб кетган юк машина ҳайдовчисини қидириш билан шуғулланмоқда. Тиббиёт ходимлари ҳайдовчи аллақачон вафот этган бўлиши мумкинлигидан хавотирда, деб хабар беради Euronews.
Қайд этилишича, 28 январ куни 74 ёшли ҳайдовчи машинаси билан бирга кенглиги 40 метрга, чуқурлиги эса 15 метрга етадиган ўрага тушиб кетган. Айни вақтда ўт ўчирувчилар жабрланувчининг олдига етиб бориш мақсадида пандус туширмоқда. Таъкидланишича, ўра одамлар кўз ўнгида кенгайиб, ерости сувлари билан тўлиб бормоқда.
Тахминларга кўра, кратер эски канализация тизимлари бирлашган жойда юзага келган. Ўт ўчириш хизмати вакили Йошифуми Хасигучининг айтишича, ҳайдовчи чуқурликка тушиб кетганидан кейин қутқарувчилар билан гаплашган, аммо охирги кунларда овоз чиқармай қўйган.
Қутқарувчилар, шунингдек, ўрага дрон туширган, аммо бу керакли маълумотларни олишга хизмат қилмаган. «Вазият ўта хавфли», — дея тан олади ўт ўчириш хизмати бошлиғи Яшио.
Юзага келган ўранинг 200 метр радиусида яшовчи аҳоли сув тармоқларидан фойдаланишни вақтинча камайтиришга чақирилган — бу ерости сувларининг захираси ошиб кетмаслигига хизмат қилади. Ер, инфратузилма ва транспорт вазирлиги канализация тизимларининг умуммиллий текширувини ўтказиш бўйича кўрсатма берган.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
09:00 / 14.06.2026
“ГАИ”дан таклифлар, реновация қонуни ва қайтариб олинган завод – ҳафта дайжести
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
08:43 / 11.06.2026