Жамият | 10:32 / 02.02.2025
34734
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда эркаклар ва аёллар неча ёшда кўпроқ оила қураётгани маълум қилинди

Статистикага кўра, 20 ёшгача бўлган эркакларнинг атиги 1,4 фоизи, аёлларнинг эса 37,7 фоизи никоҳланмоқда.

Статистика агентлиги Ўзбекистонда никоҳланувчи эркаклар ва аёлларнинг ёши бўйича тақсимланиши ҳақидаги маълумотларни очиқлади.

Унга кўра, 2024 йилнинг январ-декабр ойларида, республика бўйича 271 776 та никоҳ ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.

Қайд этилган никоҳларнинг эркакларнинг ёш гуруҳлари бўйича тақсимланиши, фоизда қуйидагича бўлган:

20 ёшгача – 1,4 фоиз

20-30 ёш – 84,3 фоиз

31-40 ёш – 10,1 фоиз

41 ёш ва катталар – 4,2 фоиз.

Қайд этилган никоҳларнинг аёлларнинг ёш гуруҳлари бўйича тақсимланиши, фоизда қуйидагича бўлган:

20 ёшгача – 37,7 фоиз

20-30 ёш – 53,9 фоиз

31-40 ёш – 6,5 фоиз

41 ёш ва катталар – 1,9 фоиз.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид