Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италия Албанияга чиқариб юборилган мигрантларни ортга қайтаришга мажбур бўлди
Рим суди мамлакатга келган ноқонуний мигрантларни ЕИга аъзо бўлмаган давлатга зудлик билан чиқариб юборилишини блоклади. Шундан сўнг, Италия ҳукумати Албанияга юборилган 49 нафар мигрантни ортга қайтаришига тўғри келди.
Фото: Euronews
Италия Рим суди қароридан кейин бир неча кун олдин Албанияга юборилган мигрантларни ортга қайтаришга мажбур бўлди, деб хабар беради Euronews.
Бу Жоржа Мелони ҳукуматининг бошпана сўраб мурожаат қилган мигрантларни ЕИга аъзо бўлмаган давлатга чиқариб юбориш йўлидаги учинчи омадсиз уринишига айланди.
28 январ куни Италия 49 нафар мигрантни Албанияга жўнатган эди. Уларнинг олти нафари шу куннинг ўзида ортга қайтарилган — бунга уларнинг ҳали вояга етмагани ва заиф қатлам вакили ҳисобланиши сабаб бўлган.
Италия апелляция суди мигрантларнинг мамлакатдан чиқариб юборилишини блоклагандан кейин 1 феврал куни соҳилни қўриқлаш хизмати кемаси қолган 43 нафар мигрантни ҳам Албаниянинг Шенгини портидан қайтариб олиб келган.
Италия ОАВнинг маълум қилишича, қайтарилган мигрантлар Бангладеш, Миср, Кот-д’Ивуар ва Гамбия фуқароларидир. Иш Люксембургдаги Европа судига оширилган — у феврал охирида мазкур масала бўйича қарор чиқариши кутилмоқда.
Италия ноқонуний миграцияга қарши курашиш доирасида ўтган йили Албания билан ҳар ой бошпана сўраб мурожаат қиладиган 3 минг нафаргача мигрантни ушбу мамлакатга юбориш бўйича беш йиллик шартнома имзолаган.
Ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифат буни кескин танқид қилган, аммо мамлакатнинг Европадаги шериклари лойиҳага қизиқиш билдирган эди. Жорий йилнинг дастлабки тўрт ҳафтаси давомида Италияга келадиган мигрантлар оқими ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб уч бараварга ошган.
Мавзуга оид
17:42 / 18.12.2025
Ўзбек мигрантлари: уларнинг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни қай даражада катта?
14:24 / 06.12.2025
Ўзбекистонга келган Италия фуқаролари сони бир йилда қарийб 5 мингга кўпайди
15:05 / 28.11.2025
Италия Nord Stream иши бўйича гумонланувчини Германияга топширди
22:08 / 20.11.2025