Панама АҚШ давлат котиби ташрифидан кейин Хитой билан қўшма лойиҳадан чиқадиган бўлди
Панама президенти мамлакат Хитойнинг «Бир камар — бир йўл» лойиҳасидан чиқишини эълон қилди. Бу Давлат департаменти раҳбари Марко Рубио билан ўтказилган музокаралардан кейин юз бермоқда.

Фото: AFP
Панама Хитойнинг «Бир камар — бир йўл» лойиҳасидан чиқади. Ушбу лойиҳа доирасида икки мамлакат Панама каналидан савдо мақсадларида ҳамкорлик қилиши кўзда тутилган, деб ёзади Deutsche Welle.
«Мен муҳим қарор қабул қилдим ва бу ҳақда сизларга маълум қиламан. Ҳукуматим «Бир камар — бир йўл» ташаббуси бўйича 2017 йилги англашув меморандумини узайтирмайди. Биз лойиҳани муддатидан олдин якунлаш имкониятини ўрганиб чиқмоқдамиз», — дейди мамлакат президенти Хосе Раул Мулино.
Панама президентининг сўзларига кўра, АҚШ давлат котиби Марко Рубио Панама каналини АҚШ назоратига қайтариш ёки куч ишлатиш бўйича реал таҳдид ҳақида гапирмаган. Аммо у Америка президенти Доналд Трамп Хитойнинг минтақадаги иштироки Вашингтон Панама каналини назорат остига берган вақтда тузилган шартнома талабларини бузишини таъкидлаган. Қайд этилишича, Пекиннинг муҳим юк ташиш йўлига таъсири биринчи навбатда, Қўшма Штатлар томонидан қурилган каналнинг «доимий бетарафлик» мажбуриятларини бузади.
2 феврал куни Марко Рубио Хосе Раул Мулино билан учрашув давомида Хитойнинг Панама каналига таъсиридан норозилигини билдирган. АҚШ Давлат департаменти раҳбари «мавжуд вазиятни қабул қилиб бўлмаслигини ва зудлик билан ўзгартирилмаса, Қўшма Штатлар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун чора кўриши кераклигини» айтган.
Мулино шу куни Вашингтон билан бўлиб ўтган мулоқотни ижобий баҳолаган эди. Панама президенти канал мамлакат бошқаруви остида экани ва ушбу мақом ўзгаришсиз қолишини билдирган. Икки давлат портлардаги вазиятни яхшилаб ўрганиш учун техник гуруҳ тузишга келишиб олган.
АҚШ давлат котиби ва Панама президентининг музокаралари вақтида норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Панама кўчаларига чиққан ўнлаб одамлар Вашингтоннинг муҳим савдо йўли ҳақидаги даъволарига қаршилик билдирган. Бунга Трампнинг Панама каналини ўз мамлакати назорати остига қайтариш ҳақидаги таҳдиди сабаб бўлган.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда мингдан ортиқ қуш ва чўл тошбақалари ноқонуний сотилаётгани аниқланди
Жамият | 10:04
-
АҚШга кучли торнадо ёпирилди, ўнлаб қурбонлар бор
Жаҳон | 08:37
-
АҚШ Трамп буйруғидан кейин Ямандаги ҳусийчиларга авиазарбалар бермоқда
Жаҳон | 07:48
-
Тошкент вилоятида 1 млн долларга ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Жамият | 23:32 / 15.03.2025
Мавзуга оид

11:15 / 13.03.2025
Рубио: Европа Иттифоқи санкциялари Украина бўйича музокаралар мавзуси бўлиши мумкин

19:35 / 12.03.2025
АҚШ Украина билан ҳудудий ён бериш масаласини ҳам муҳокама қилгани маълум бўлди

18:17 / 12.03.2025
АҚШ Украина билан ҳудудий ён бериш масаласини ҳам муҳокама қилгани маълум бўлди

16:24 / 12.03.2025