Жаҳон | 22:01 / 03.02.2025
3686
2 дақиқада ўқилади

Таиландда 186 млн долларлик фирибгарлик ишига алоқадор аёл ҳибсга олинди

Мамлакат тарихидаги энг йирик фирибгарлик иши доирасида жиноятчилар ўзини ҳарбий шифокор сифатида таништирган ва Таиланддаги халқаро компания филиалининг молиявий директори ишончига кириб олган.

Фото: The Central Investigation Bureau

Таиланддаги Хатъяй халқаро аэрпортида мамлакат тарихидаги энг йирик фирибгарлик ишига алоқадор аёл ҳибсга олинди, деб хабар беради Bangkok Post.

Маълум қилинишича, Оратаи исмли аёл 6,3 миллиард батлик (186 миллион доллар) фирибгарлик ишида гумонланмоқда. Унинг ҳибсга олиниши 2022 йилги тергов билан боғлиқ. Ўшанда Essilor Manufacturing компаниясининг икки нафар топ менежери трансмиллий жиноий схема қурбонига айлангани аниқланган эди.

Нашр маълумотларига кўра, фирибгарлар LinkedInʼда америкалик ҳарбий шифокорнинг сохта профилидан фойдаланиб, халқаро компаниянинг Таиланддаги филиалини молиявий директори ишончига кириб олган. Фириб натижасида корпоратив ҳисобрақамлардан 186 миллион доллар ўғирланган.

Оратаи нигериялик ҳамкори илтимосига кўра банк ҳисобрақамини очганини тан олган, чунки у чет эл фуқароси бўлгани учун ўзи бу ишни қила олмаган.

Компания молиявий директори аллақачон қўлга олинган ва унга айблов эълон қилинган, ҳукумат Таиланд ва Нигерия фуқаролари бўлган қарийб 100 кишини ҳибсга олиш ордерини берган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил май ойида Германия ва бир қанча Болқон давлатлари тергов органлари телефон фирибгарларининг йирик умумевропа тармоғини фош қилганди. Фирибгарлик тармоғига уланган қўнғироқ марказлари Ғарбий Болқоннинг тўртта давлати ва Ливанда аниқланган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи