Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Изюм ўққа тутилиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди
Россия ҳарбийлари Изюм шаҳри марказига баллистик ракета билан зарба йўллади, деб хабар берди Харкив области ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубов.
Маъмурий бино зарба остида қолган, шунингдек атрофдаги турар жойлар шикастланган. Шаҳар ўққа тутилиши оқибатида беш киши ҳалок бўлган.
«Бу ерда ҳарбийлар йўқ эди. Бу бизнинг давлат хизматларимиз: солиқ, ижтимоий ҳимоя, ғазначилик кабилар ишлайдиган бино эди. Тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган, афтидан, улар паспорт столда эди», — деган шаҳар мэри Валерий Марченко.
Расмийларга кўра, 40 дан ортиқ киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган. 24 киши шифохонага ётқизилган, шундан уч нафари оғир аҳволда.
Синегубовнинг сўзларига кўра, ҳужум оқибатида 170 квартиранинг деразалари тўкилиб тушган.
РФ мудофаа вазирлиги зарба юзасидан изоҳ бермади.
Мавзуга оид
10:25
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
20:04 / 08.06.2026
Киевга Зеленский билан учрашувга борган россиялик тадбиркор Роман Абрамович бўлиб чиқди
10:25 / 08.06.2026