Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Малайзияга жўнаб кетди
Куала-Лумпур шаҳрида олий даражадаги музокаралар, қатор ишбилармонлик ва маданий тадбирлар бўлиб ўтади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан 4 феврал куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Бўлажак олий даражадаги музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон-Малайзия дўстлик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда амалий ҳамкорликни, шу жумладан, савдо, инвестициялар, инновациялар, технологик кооперация, нефть-кимё, электроника, «яшил» энергетика, «ақлли» қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа кўплаб устувор йўналишларда кенгайтириш масалалари ўрин олган. Маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Ташриф дастурига мувофиқ, Куала-Лумпур шаҳрида олий даражадаги музокаралар, қатор ишбилармонлик ва маданий тадбирлар бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
08:18 / 05.05.2026
Зироат Мирзиёева Малайзия қироличаси билан учрашди
12:54 / 02.04.2026