Тошкент шаҳар ҳокимлиги жамоатчиликни чалғитишга уриндими? Бош прокуратура ҳокимлик раддиясини рад этди
Тошкентнинг Камолон Дарвоза маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси айнан шу лавозимда ўтирган вақтида юзлаб миллион сўм маблағни талон-торож қилган, дея маълум қилди Бош прокуратура. Аввалроқ пойтахт ҳокимлиги бу шахс аллақачон ишдан олинганини айтиб, ОАВни масъулиятли бўлишга чақирган эди. Прокуратура буни жамоатчиликни чалғитиш деб баҳолади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги жиноятда гумонланаётган ҳоким ёрдамчиси ҳақида Бош прокуратура тарқатган хабарга муносабат билдириши ортидан, Бош прокуратура ҳам ҳокимлик баёнотига танқидий жавоб берди.
Дастлаб, 3 феврал куни Бош прокуратура Шайхонтоҳур туманида фаолият юритган ҳоким ёрдамчиси устидан жиноят иши қўзғатилгани, у одамларнинг номига кредит расмийлаштиргани ҳақида хабар берган эди.
Қайд этилишича, ҳоким ёрдамчиси М.Ф. 20 нафар фуқарога электрон тарзда берган тавсияномаларига асосан қабул қилиб олган электрон калитлардан фойдаланиб, жами 427,7 миллион сўмлик кредит маблағларини қўлга киритган ва ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Шунингдек, ҳоким ёрдамчиси ўзининг қариндошлари ва бошқа беш нафар фуқарога маҳалла ҳудудида яшамаган бўлса-да, қалбаки тавсияномалар орқали жами 207,7 миллион сўм миқдоридаги кредит маблағлари ажратилишига эришиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Ҳолат юзасидан фирибгарлик ва бошқа моддалар билан жиноят иши очилиб, тергов бошланган.
4 феврал куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги бу хабар юзасидан баёнот бериб, Тошкент шаҳрида “бундай тавсифга мос келадиган мансабдор шахс мавжуд эмаслиги”ни билдирди.
“Тарқатилаётган маълумотларда М.Ф. деб айтилаётган шахс ўтган йилнинг ноябр ойида ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилган”, – дейилади ҳокимлик ахборотида.
Пойтахт ҳокимлиги, шунингдек, ОАВга ахборот тарқатишда “ишончлилик, холислик ва масъулият тамойилларига амал қилиш” кераклигини уқтирди.
Бош прокуратура ҳокимликнинг баёнотини “жамоатчиликни чалғитишга қаратилган” деб баҳолади.
“Шуни маълум қиламизки, М.Ф. 2022 йилнинг 7 октябр кунидан 2024 йилнинг 29 ноябр кунига қадар Шайхонтоҳур тумани “Камолон Дарвоза” МФЙда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритиб, туман ҳокимининг 2024 йил 14 декабрдаги тегишли қарори билан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.
М.Ф. айнан ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган даврида муқаддам эълон қилинган хабардаги қилмишларни содир этган”, – дейилади баёнотда.
Kun.uz ихтиёрига келиб тушган ҳужжатга кўра, ҳоким ёрдамчиси 2023 йилнинг феврал ойидан декабрига қадар бошқа фуқаролар (20 киши) номига 5 миллион сўмдан 33 миллион сўмгача, жами 427 миллион сўмдан ортиқ кредит олиб, уни ўзлаштириб юборган.
Бундан ташқари, у 10 нафар ўзининг яқин қариндошлари ва танишларининг номига ҳужжатларни сохталаштириб, 207 миллион сўмдан ортиқ кредит олиб, уни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Тавсия этамиз
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун Германия тараққиёт банкидан 23,5 млн евро кредит олинади
Иқтисодиёт | 19:43
-
Пентагон узоқ масофага сузишга қодир экипажсиз сувости кемасини яратишни режалаштирмоқда
Жаҳон | 19:41
-
Таиландда биринчи робот-полициячи тақдим этилди
Фан-техника | 19:39
-
Bloomberg Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди
Ўзбекистон | 19:37
Мавзуга оид

16:34
Марказий банк Telegram орқали тарқалаётган фирибгарликдан огоҳлантирди

09:40 / 17.04.2025
Тошкентда уч кишини ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

18:17 / 16.04.2025
Тошкентдаги Ҳазрати Имом мажмуаси реставрация қилинади

11:56 / 16.04.2025