Туркияда энг йирик молиявий пирамидани ташкил қилган ака-укалар 45 минг йилга қамалди
Меҳмет ва Фотиҳ Ойдин 2016 йилда Ciftlik Bank онлайн ўйини орқали 132 мингдан ортиқ одамни чув туширишган эди.
Туркиядаги энг йирик молиявий пирамидани ташкил қилган ака-ука рекорд даражадаги жазога — ҳар бири 45376 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Фойдаланувчиларга «виртуал фермер хўжаликларига» сармоя киритишдан фойда олишни ваъда қилган онлайн ўйин фирибгарликка айланиб, 132 мингдан ортиқ одамга зарар етказган.
«Тўсунжуқ» (бақалоқ) лақабли Меҳмет Ойдин 2016 йилда Ciftlik Bank ўйинини ишга туширди. Бу бошқа кўплаб онлайн ферма ўйинларига ўхшаш эди. Фойдаланувчилар виртуал ҳайвонлар ва ерларни сотиб олиши мумкин эди, ишлаб чиқувчилар эса одамларнинг сармоялари Туркиядаги ҳақиқий фермер хўжаликларига берилиши, кейинчалик сармоядорларга барқарор даромад келтиришини ваъда қилишди.
Лойиҳа тезда машҳурликка эришди: атиги 18 ойда Туркиядаги 132 мингдан ортиқ киши унга 131 миллион доллардан ортиқ сармоя киритди.

Бироқ, 2018 йилда тизим қулади — одамларга тўловлар тўхтатилди ва ўйин ортида ҳақиқий фермалар йўқлиги маълум бўлди. Кўп ўтмай Туркия сармоя бозори кенгаши Ciftlik Bank ўйинини молиявий пирамида деб тан олди. Ака-ука Меҳмет ва Фотиҳ Ойдин судга берилди.
Компания қулаганидан кейин ака-укалар чет элга қочди. Меҳмет бир неча йил Лотин Америкасида яшириниб юрди. Аммо 2021 йилда кутилмаганда Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳридаги консулликда Туркия ҳукуматига таслим бўлди. Унинг укаси Фотиҳ Уругвайда ҳибсга олинди ва Туркияга экстрадиция қилинди.
Ҳукм ўқилишидан олдин Меҳмет Ойдин ўзини ҳимоя қилиб, шундай деди: «Мен бу бизнесга алдаш ниятида кирганим йўқ. Мен ҳеч кимни алдаганим йўқ, сармоям жабрланганларнинг зарарини қоплашга етади. Ҳеч қандай алдаш ниятим йўқ эди. Ҳукумат менинг активларимни тортиб олгани учун одамлар жабр кўрди. Ҳатто менинг маблағларим ҳам суд жараёнлари орқали уларни қоплаши мумкин».
Суд йигитларни 4414 та модда бўйича айбдор деб топди, жумладан: IT технологияларидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик қилиш, пул ювиш, жиноий ташкилот яратиш ва бошқалар.
Суд уларнинг ҳар бирини 45376 йил 6 ой қамоқ жазосига, шунингдек 496 миллион турк лираси (13,7 миллион доллар) жарима тўлашга ҳукм қилди.
Ҳуқуқий жиҳатдан бундай ҳукмлар амалий аҳамиятга эга эмас, чунки маҳкумлар минг йиллар давомида яшай олмайди. Бироқ, бу бир нечта рамзий мақсадларга хизмат қилади: жиноятларнинг оғирлигини таъкидлаш - айниқса, минглаб одамлар жабрланган бўлса; профилактика чорасига айланиш - бундай жиноятлар учун имкон қадар қаттиқ жазо берилишини кўрсатиш учун; ҳуқуқий ҳимояни таъминлаш - айбловлардан бири бекор қилинган тақдирда ҳам, катта жазо жиноятчининг муддатидан олдин озодликка чиқишига имкон бермайди.
Шундай бўлса-да, ака-укаларда қачонлардир қамоқдан чиқиш имконияти бор. Туркияда бошқа кўплаб мамлакатлардаги каби қамоқ жазосининг амалдаги максимал муддати чекланган ва 34 йилни ташкил қилади.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Испания кубоги. "Барселона" 116-дақиқада "Реал"га гол уриб, мусобақа ғолиби бўлди
Спорт | 03:45
-
Камаядиган божсиз лимит, сотиладиган заводлар ва Лавровнинг нолиши — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:15 / 26.04.2025
-
2024 йилнинг энг очиқ ва энг ёпиқ давлат ташкилотлари маълум қилинди
Ўзбекистон | 21:57 / 26.04.2025
-
Дафн маросими ва уруш
Жаҳон | 21:30 / 26.04.2025
Мавзуга оид

12:47 / 24.04.2025
Ҳаж ва Умра зиёратига ноқонуний равишда юбормоқчи бўлган шахслар аниқланди

09:30 / 22.04.2025
Жиззахда газ таъминоти бўлими ходими ушланди

20:02 / 18.04.2025
Таиланд Мянмада қулликдан озод этилган 7 минг кишини ватанига юборди

16:34 / 18.04.2025