2024 йилда 60 мингдан ортиқ норасмий тадбиркор қонунийлаштирилди
Ўзбекистонда 2024 йилда рўйхатдан ўтмай ишлаётган 60 мингдан ортиқ тадбиркор фаолияти қонунийлаштирилди. Солиқ тўлашдан бўйин товлаш бўйича 1625 та жиноят иши қўзғатилиб, 800 млрд сўм ундирилди.
Ўзбекистонда 2024 йилда давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият кўрсатаётган 60 мингдан зиёд тадбиркорлар фаолиятига қонуний тус берилди. Бу Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти йил давомида амалга оширган ишлардан бири.
Яширин иқтисодиётга қарши курашишда уни келтириб чиқараётган омил ва сабабларини бартараф этиш йўналишлардан бири сифатида фаолият ташкил этилиб, хусусан, 12 254 та тадбиркорлик субъектига ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатилган.
Бундан ташқари, тадбиркорларнинг қонуний фаолият юритишига тўсқинлик қилиш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларининг бузилиши билан боғлиқ 190 та жиноятга барҳам берилди.
Солиқ ҳуқуқбузарлиги тўғрисида тадбиркорларни хабардор қилиш ҳамда профилактика чоралари орқали жиноят ишлари қўзғатмасдан 15,3 млрд сўм солиқларнинг ихтиёрий равишда давлат бюджетига тўланиши таъминланди.
Профилактика ҳамда қонунчиликка мувофиқ тақдим этилган имкониятлардан фойдаланмаган ҳамда солиқ тўлашдан қасддан бўйин товлашни давом эттириш билан боғлиқ 1625 та ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, 800 млрд сўмдан ортиқ солиқлар бюджетга ундирилди.
Яширин иқтисодиётдаги ҳисобга олинмаган 20,6 мингта ҳолат расмий иқтисодиётда акс эттирилиши таъминланиб, шаклланган қўшимча манбалар бюджетга ундирилди.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Мавзуга оид

17:14 / 19.04.2025
Депутатлар сунъий интеллектда яратилган ноқонуний контент учун жазога изоҳ берди

20:06 / 14.04.2025
Қонун лойиҳасига илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати кенгайтирилди

09:52 / 21.02.2025
“Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритилди

14:35 / 18.02.2025