Январ ойида 3 млрд доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилди
2025 йилнинг январ ойида Ўзбекистонда 3 млрд доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 баробарга кўп. Хусусан, қиймати 23 млрд долларлик 513 та янгидан бошланган лойиҳада молиялаштириш очилган ва улар доирасида 1,1 млрд доллар ўзлаштирилган.
Жорий йилнинг январида ўзлаштирилган хорижий инвестициялар 3 млрд долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 баробар кўп. Шундан, тармоқ лойиҳалари ҳисобидан ўзлаштириш 1,2 млрд доллар (ўсиш 7 фоиз) ва ҳудудий лойиҳаларда 1,8 млрд доллар бўлган (ўсиш 87 фоиз). Шундан, қиймати 23 млрд долларлик 513 та янгидан бошланган лойиҳада молиялаштириш очилган ва улар доирасида 1,1 млрд доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилган. Шу билан бирга, 26 та туман ва шаҳарларда ўзлаштирилган хорижий инвестициялар 20 млн доллардан юқори бўлди. Хусусан, Кармана туманидаги кимё кластерида қиймати 334 млн долларлик 3 та лойиҳада амалий ишлар бошланган. Жумладан “Zarafshon industrial technology” МЧЖ ХК томонидан хитойлик инвесторлар билан каустик сода ва хлор маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларида ҳисобот даврида 50 млн доллар инвестициялар ўзлаштирилган. Оҳангарон туманида “Metal processing technology” (ICG) МЧЖ томонидан қиймати 20 млн долларлик ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳаси доирасида 5 минг тонна мис қувурлари ва фитинглар ишлаб чиқариш белгиланган. “Навоийазот” АЖ негизида қиймати 2 млрд долларлик кимё технологик кластерлар учун энергоблок ва 300 МВт фото электр станциясини ташкил этиш лойиҳаларида 22 млн доллар ўзлаштирилган. Андижон туманида “Ипак йўли” саноат зонасида умумий қиймати 300 млн доллардан ортиқ 9 та лойиҳалар жойлаштирилиб, хорижий инвестициялар ўзлаштириш бошланган.
Умумий қиймати 3 млрд долларлик 3 та лойиҳада, хусусан Ангор туманида қуввати 1560 МВт бўлган комбинацияланган циклли иссиқлик электр станциясини қуриш, Нуробод туманида қуввати 500 МВт бўлган қуёш фото электр станцияси ва Ғиждувон туманида қуввати 600 МВт бўлган шамол электр станцияларини қуриш лойиҳаларида 100 млн доллардан ортиқ инвестициялар ўзлаштирилган. Давлатобод туманида Янги Наманган шаҳарчасини қуриш лойиҳаси доирасида қиймати 180 млн долларлик хорижий инвесторлар маблағлари ҳисобига олий таълим муассасасини ва кўп қаватли турар жой мажмуасини қуриш лойиҳаларида 15 млн доллар ўзлаштирилган. Осиё тараққиёт банки иштирокида қиймати 152 млн долларлик Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ичимлик сув таъминоти тизимларини ривожлантириш лойиҳасида Амударё туманида “Манғит сув тозалаш иншоотлари қуриш” объектида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Осиё тараққиёт банки иштирокида қиймати 161 млн долларлик Тошкент вилояти шаҳар ва туманларида ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш (фаза-3) лойиҳаси доирасида кунлик қуввати 130 минг куб метрлик Чирчиқ шаҳрида янги оқова сув тозалаш иншооти қурилмоқда. Ҳисобот даврида қиймати 231 млн долларлик 374 та ўрта ва кичик лойиҳалар ишга туширилган ва 6,8 мингта янги иш ўринлари яратилган. Шундан 212 та лойиҳалар белгиланган муддатидан олдин ҳамда 52 та қўшимча лойиҳалар ишга туширилиши таъминланган. Хусусан, Янгиариқ туманидаги “Carwings Хоразм Пласт” МЧЖнинг 8 млн доллар инвестициялар ҳисобига йилига 11,5 минг дона автомобиллар пластмасса эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш (180 та иш ўрни) лойиҳаси, Наманган шаҳрида “Наманган Шарбати” МЧЖнинг 9 млн доллар инвестициялар ҳисобига йилига 20 минг тонна мева-сабзавотларни қайта ишлаш лойиҳаси ишга туширилган ва 25 та иш ўрни яратилган. Юнусобод туманида “YUNUSABAD GALLERIA” МЧЖнинг 29 млн доллар инвестициялар ҳисобига савдо кўнгилочар ва бизнес маркази ташкил этиш лойиҳаси ишга туширилган.
Мавзуга оид
20:18 / 06.02.2025
Президент кимё саноатида инвестиция лойиҳаларини каррасига кўпайтиришни буюрди
17:37 / 03.02.2025
2025 йилда 5 миллион 200 минг аҳоли бандлигини таъминлаш режа қилинган
16:20 / 03.02.2025
Марказий банкнинг олтин қуймалари нархи рекорд даражада ошди
11:46 / 28.01.2025