Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхона қўмитаси раисига биринчи ўринбосар тайинланди
«Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган Ғайрат Носиров божхона раиси биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Ўзбекистон президентининг тегишли қарори билан божхона хизмати полковниги Ғайрат Носиров божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Ғайрат Носиров «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Таъкидланишича, шу кунга қадар божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келган Илхом Мухторов эса божхона органларидаги бошқа тузилмаларда ўз хизматини давом эттиради.
Илҳом Мухторов бундан олдин Давлат божхона қўмитаси Хавфларни мониторинг қилиш ва баҳолаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ҳам фаолият юритган. У 2020 йил январида президент томонидан «Шуҳрат» медали билан тақдирланган эди.
Мавзуга оид
10:25 / 09.06.2026
Вақтинча олиб кирилган товарлар бўйича тўлов графиги жорий этилиши мумкин
21:38 / 13.04.2026
Ўзганинг сумкасини аэропортдан ўтказиб бермоқчи бўлган йўловчи наркотик билан ушланди
19:34 / 20.12.2025
Йил бошидан буён 7,2 млн дона пиротехника буюмлари ушлаб қолинди — Божхона қўмитаси
10:57 / 05.09.2025