Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхонадан олиб чиқиладиган товарлар божхона қийматини аниқлаш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори билан “Ўзбекистон божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, олиб чиқилаётган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш товарларнинг ихтиёрий ёки сохта божхона қийматидан фойдаланишга асосланмаслиги керак.
Олиб чиқиладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш қуйидаги усуллар орқали амалга оширилади:
▪️ 1-усул: олиб чиқиладиган товарга доир битимнинг қиймати бўйича;
▪️ 2-усул: айнан бир хил товарга доир битимнинг қиймати бўйича;
▪️ 3-усул: ўхшаш товарга доир битимнинг қиймати бўйича;
▪️ 5-усул: қийматларни қўшиш асосида;
▪️ 6-усул: захира усул.
1-усул олиб чиқиладиган товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг асосий усули ҳисобланади.
Агар олиб чиқиладиган товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг 1-усулини қўллаш мумкин бўлмаса, бошқа усуллар кетма-кетликда қўлланилади.
Божхона қийматини аниқлашнинг бошланғич нуқтаси ҳар доим ҳақиқатда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган қийматни, яъни сотиб олувчи сотувчига тўлаган ёки тўлаши лозим бўлган ҳақиқий харажатларни белгилаш ҳисобланади.
Мавзуга оид
10:25 / 09.06.2026
Вақтинча олиб кирилган товарлар бўйича тўлов графиги жорий этилиши мумкин
21:38 / 13.04.2026
Ўзганинг сумкасини аэропортдан ўтказиб бермоқчи бўлган йўловчи наркотик билан ушланди
19:34 / 20.12.2025
Йил бошидан буён 7,2 млн дона пиротехника буюмлари ушлаб қолинди — Божхона қўмитаси
12:21 / 30.08.2025