Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йил якунигача камбағал оилалар фарзандлари мактабгача таълим билан қамраб олинади
Аҳолининг тўлов қобилияти паст (камбағал оилалар нисбатан кўп бўлган) ҳамда демографик ўсиш даражаси юқори бўлган маҳаллаларда давлат, шунингдек, халқаро молия институтлари кредит ва грантлари ҳисобидан давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчалар очилади.
«2025-2026 йилларда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2025-2026 йилларда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури ҳамда 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.
Шунингдек, қуйидагилар ташкил этилади:
- аҳолининг яшаш даражаси ва тўлов қобилияти юқори бўлган (камбағал оилалар кам бўлган) маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчалар;
- олис ва чекка (туман ва шаҳарлар марказида жойлашмаган) маҳаллаларда оилавий нодавлат боғчалар;
- аҳолининг тўлов қобилияти паст (камбағал оилалар нисбатан кўп бўлган) ҳамда демографик ўсиш даражаси юқори бўлган маҳаллаларда давлат, шунингдек, халқаро молия институтлари кредит ва грантлари ҳисобидан давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчалар;
- ижтимоий соҳа муассасаларининг бўш биноларида қисқа муддатли гуруҳлар.
2025 йил якунигача камбағал оилалар фарзандларини мактабгача таълим билан қамраб олиш таъминланади.
Мавзуга оид
15:47 / 02.04.2026
100 йил олдинги ташаббуслар: жадидлар камбағалликка қарши қандай курашган эди?
15:51 / 05.03.2026
Ўзбекистонда камбағаллик чегараси 715 минг сўм деб белгиланди
14:59 / 31.01.2026
Ҳудудий тенгсизлик ташвишли даражага етди. Сабаблар нима?
14:18 / 02.01.2026