Ўзбекистонда қамоқдан озод этилган шахсларга 2,25 млн сўмдан пул тўланади
Президент фармонига мувофиқ, ушбу бир марталик нафақа пули «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари орқали тўланиши белгиланди.

Фото: ИИВ
«Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.
Ҳужжатга мувофиқ, 2025 йил 1 майдан озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларга БҲМнинг 6 баравари (2,25 миллион сўм) миқдоридаги бир марталик нафақа пули «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари орқали тўланади.
Шунингдек, фармонга кўра, 2025 йил 1 апрелдан «Ижтимоий дафтарлар» жамғармалари орқали кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга, уй-жой шароитларини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш бўйича ижтимоий ёрдамлар эса – ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оилаларга ҳам тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг октябр охирларида Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов Ўзбекистондаги жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар сони ҳар 100 минг аҳолига ҳисоблаганда 68 нафарни ташкил этишини маълум қилганди. «Бу кўрсаткич Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар орасида энг паст даражада», деганди у.
Жорий йилнинг феврал бошларида эса Ўзбекистонда жазо муддатини ўтаётган маҳкублар тасдиқланган рўйхат бўйича 1 та китоб ўқиб, белгиланган имтиҳонни топширса жазо муддати 3 кунгача қисқартирилиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трампнинг эҳтиётсизлиги АҚШ фонд бозорини қулатди — АҚШда кризис хавфи борми?
Жаҳон | 09:00
-
Эммануэл Макрон Европага «ядровий қалқон» таклиф этди
Жаҳон | 08:50
-
АҚШга кучли торнадо ёпирилди, ўнлаб қурбонлар бор
Жаҳон | 08:37
-
АҚШ Трамп буйруғидан кейин Ямандаги ҳусийчиларга авиазарбалар бермоқда
Жаҳон | 07:48
Мавзуга оид

22:06 / 14.03.2025
Ижтимоий тоифадаги абитуриентларга қўшимча грант ажратилади

13:35 / 08.03.2025
Муайян касалликлари бор ўқувчиларга транспорт харажатлари тўлаб берилади

20:56 / 27.02.2025
Reuters: Башар Асад даврида мингдан ортиқ суриялик ҳарбий аэродром ҳудудида ўлдирилган

21:20 / 19.02.2025