«Бу жуда ёқимсиз» — Зеленский Трамп дастлаб Путин билан гаплашгани ҳақида
Украина президенти яна бир бор Украина иштирокисиз бўладиган музокараларни қабул қилмаслигини таъкидлади.

Getty Images/Global Images Ukraine/Yan Dobronosov
Украина президенти Володимир Зеленский Хмелницкая АЭСга ишчи сафари вақтида Доналд Трамп томонидан урушни якунлаш бўйича бошланган музокаралар юзасидан изоҳ берди.
Қуйида унинг баёнотининг қисқача мазмуни келтирилади.
«Трамп билан деярли бир соат давомида чиндан ҳам яхши суҳбат қурдик. Трамп Путин тинчликни ва уруш якунланишини истаётгандек туюлаётганини айтди. Ва у шундай деди: «Мен биламан, сен ҳам шуни хоҳлайсан». Мен унга дедим: «Сиз Путин билан гаплашганда уни Россия давлати раҳбари сифатида кўрасиз, мен сиз билан гаплашганда уни душман сифатида ўйлайман. Ва мен унга ишонмайман».
Мен айтдимки, ҳамма Путинни Украина учун адолатли сулҳ тузишга мажбурламоқчи, лекин бу осонлигига ишонмайман. Мен айтдимки, биз учун приоритет — бу хавфсизлик кафолатлари. Бизда олдин ҳам битта оташкесим бўлганди — ғалла келишуви. Россия эса бу келишувни бузди. Ва улар ҳар қандай ҳолатда ҳам [келишувни] бузишади. Шунинг учун хавфсизлик кафолатларисиз фойдаси йўқ. Мен америкаликлар Украина НАТОда бўлишини истамаётганидан хабардорман ва биз учун бу жуда оғир бўлади. У ҳолда бизга қурол ва АҚШ ҳамда Европа ҳарбий контингентини беринг.
Трамп айтдики, бир вақтнинг ўзида икки президент — Россия ва Украина президентлари билан гаплашмоқчи бўлган. У Путин билан гаплашиш — приоритет бўлмаганини айтди ва мен унга ишондим. Чиндан ҳам, Трамп аввалига Россия билан боғлангани ёқимсиз, Украина ва Европа бунга қандай қарашини биласиз — Украина ҳақида Украинасиз ҳеч қандай музокара бўлмайди. Қўнғироқ ўз йўлига, мен барчасини тушунаман, аммо биз учун муҳими учрашувлар. Фақат АҚШ ва Украина учрашиб, Путинни қандай тўхтатиш режаси ишлаб чиқилганидан кейингина, россияликлар билан гаплашиш адолатдан бўлади. Биз учун музокаралар столида европаликлар ҳам бўлиши муҳим. Музокаралар формати шундай бўлиши мумкинлигини ҳамма билади — Америка, Украина ва Россия. Европа қани? Мен Европа бўлишидан жуда манфаатдорман. Ҳаммаси қандай бўлиши номаълум, лекин биз бардошли бўлишимиз керак».
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Финландия АҚШга тухум етказиб беришдан бош тортди
Жаҳон | 00:25
-
Трамп Лотин Америкасига гиёҳванд моддаларга қарши курашда ёрдам кўрсатишни тўхтатди
Жаҳон | 00:00
-
Латвия Беларус билан чегарадаги ягона назорат-ўтказиш пунктини ёпди
Жаҳон | 23:05 / 16.03.2025
-
Янгийўлда Gentra симёғочга бориб урилди
Жаҳон | 22:49 / 16.03.2025
Мавзуга оид

00:00
Трамп Лотин Америкасига гиёҳванд моддаларга қарши курашда ёрдам кўрсатишни тўхтатди

22:08 / 16.03.2025
Зеленский Украина Қуролли кучлари Бош штаб бошлиғини алмаштирди

20:33 / 16.03.2025
Суд Трампга XVIII асрдаги қонун ёрдамида мигрантларни депортация қилишни тақиқлади

11:00 / 16.03.2025