Украина фақат украиналиклардан иборат тинчликпарвар контингентига тайёр — Зеленский
Украина раҳбарининг айтишича, у АҚШдан хавфсизлик кафолатларини олишни хоҳлайди.

Фото: president.gov.ua
Украина фақат украиналиклардан ташкил топган тинчликпарвар контингентига рози бўлади. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский Мюнхен хавфсизлик конференциясида журналистлар билан суҳбат чоғида айтиб ўтди.
Унинг қайд этишича, Украина ҳақиқатан ҳам АҚШдан хавфсизлик кафолатларини олишни хоҳлайди.
«Ва контингент ҳақида гапирганда, бугун биз Европа контингентига тайёрмизми, деган савол берилди – мен фақат украиналиклардан ташкил топган контингентга тайёр эканлигимизни айтдим», деди Зеленский.
Унинг сўзларига кўра, бу одамлар қандай қуролларга эга бўлади, деган савол туғилади.
«Яъни, агар бизда 150-160 та F-16 самолёти ва 25 та Patriot тизими бўлса, унда бизга АҚШ ёки Европа аскарлари нега керак?», деди президент.
Унинг қўшимча қилишича, Украинага АҚШ иттифоқчи сифатида керак ва тинчликпарвар контингенти аскарлари сони 100 мингдан ошиши лозим.
«Агар биз контингент ҳақида гапирадиган бўлсак – менда харита бор, унда «чет элликлар – 110 минг» деб ёзилган», деб таъкидлади Зеленский.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эртага 17 март куни жойларда 27 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 13:01
-
Чирчиқда ушланган шахснинг уйидан қарийб 20 минг дона кучли таъсир қилувчи дори топилди
Жамият | 12:46
-
Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
Жамият | 12:10
-
Эммануэл Макрон Европага «ядровий қалқон» таклиф этди
Жаҳон | 12:00
Мавзуга оид

11:00
Трампнинг эҳтиётсизлиги АҚШ фонд бозорини қулатди — АҚШда кризис хавфи борми?

08:37
АҚШга кучли торнадо ёпирилди, ўнлаб қурбонлар бор

07:48
АҚШ Трамп буйруғидан кейин Ямандаги ҳусийчиларга авиазарбалар бермоқда

22:27 / 15.03.2025