Австрияда Сурия фуқароси пичоқ билан одамларга ҳужум қилди
Ҳодиса оқибатида бир ўсмир ҳалок бўлган, беш киши яраланган. Воқеага гувоҳ бўлган бошқа бир суриялик жиноятчини қўлга олишга ёрдам берган.

Фото: Getty images
Австрия жанубидаги Филлах шаҳрида юз берган қуролли ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва беш киши жароҳат олди, деб ёзади BBC News.
Австрия полицияси маълумотларига кўра, 15 феврал куни шаҳар марказий майдонида номаълум шахс пичоқ билан одамларга ҳужум қилган. Ҳодиса оқибатида 14 ёшли ўсмир ҳалок бўлган. Шунингдек, 14-32 ёш оралиғидаги беш киши ҳам яраланган бўлиб, уларнинг икки нафари оғир аҳволда.
Жиноятни содир этишда гумонланган шахс полиция томонидан қўлга олинган. Аниқланишича, у 23 ёшли суриялик қочоқ бўлиб, Австриядан сиёсий бошпана сўраган ва мамлакатда яшаш ҳуқуқини берувчи рухсатномага эга. Йигит нима сабабдан бундай жиноятга қўл ургани номаълум.
Ҳужум қилган шахсни жиноятга гувоҳ бўлган курер ушлашга ёрдам берган. Асли суриялик бўлган ушбу фуқаро янги ҳужумнинг олдини олиш мақсадида машинаси билан жиноятчини туртиб юборган.
ОАВга кўра, гумонланувчи полиция томонидан қўлга олинган вақтда скамейкада юзида табассум билан ўтирган ҳолатда бўлган.
Аввалроқ Мюнхенда намойишчиларни автомобил босиб кетилгани тўғрисида хабар берилганди. Ҳодиса оқибатида камида 28 киши жабрланган. Бавария бош вазирига кўра, бу мақсадли ҳужум бўлгани тахмин қилинмоқда.
Тавсия этамиз
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Савдо урушлари: Трампнинг мақсади нима?
Жаҳон | 19:21 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ИМВ давлат хизматчиларига ҳақ тўлаш тизимида кутилаётган ўзгаришларга изоҳ берди
Ўзбекистон | 12:28
-
Бўстонлиқда қум-шағални ноқонуний қазиш оқибатида 4,5 млрд сўмлик зарар етказилди
Ўзбекистон | 12:26
-
“Қиз бола учун хавфсиз бўлгани сабаб Абу Дабида ўқишни танладим” – NYUAD талабаси Муxлиса Маматова
Жамият | 12:16
-
Трампнинг ортга тисарилиши. У нега божларни 90 кунга музлатиб қўйди?
Иқтисодиёт | 12:13
Мавзуга оид

16:53 / 08.04.2025
Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шаръанинг акаси президент маъмурияти бош котибига айланди

00:59 / 07.04.2025
Сурияда ҳали ҳам 100 дан ортиқ кимёвий қурол омборлари мавжуд — NYT

18:51 / 06.04.2025
Австрияда сунъий интеллект университет талабалигига қабул қилинди

01:33 / 05.04.2025