Канада ва Испаниянинг Ўзбекистондаги янги элчилари тайинланди
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Канада ва Испаниянинг янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.
Кристофер Дугган Канаданинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.
Қайд этилишича, бугун, 18 феврал куни ТИВ раҳбари Канаданинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Кристофер Дуггандан ишонч ёрлиқларини қабул қилган.
«Ҳозирда Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари фаол ташқи сиёсат олиб бормоқда. Минтақамизнинг глобал роли ҳам кенгайиб бормоқда. Биз Ўзбекистон—Канада алоқаларида ҳали рўёбга чиқмаган катта салоҳият кўрмоқдамиз. Жаноб элчига фаолияти давомида мамлакатларимиз ўртасида мавжуд кўприкларни мустаҳкамлаш ва янгиларини барпо этишда муваффақиятлар тилаймиз», — деб ёзади Бахтиёр Саидов ўзининг Telegramʼдаги каналига.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатнинг Ўзбекистондаги аввалги элчиси Алан Ҳемсон эди. У 2023 йил октябр ойида миссиясини якунлаган Элисон Леклер ўрнини эгаллаганди.
Шунингдек, ташқи ишлар вазири Испаниянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Рикардо Мартинес Васкесдан ҳам ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.
«Мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатлар динамикаси юқорига қараб кетаётганлиги яққол намоён бўлмоқда. Икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари биргаликда ҳаётга татбиқ этиши лозим бўлган улкан имкониятларни алоҳида эътироф этдик», — дейди Саидов.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Мавзуга оид

18:21 / 03.04.2025
АҚШ Сенати Канада товарларига божларни бекор қилиш учун овоз берди

17:56 / 03.04.2025
Испания «олтин виза» беришни тўхтатди

08:50 / 03.04.2025
Канада бош вазири: АҚШнинг янги божлари глобал савдони ўзгартиради

08:07 / 28.03.2025