Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Bloomberg: Украинада нодир металлар йўқ
Фойдали қазилмалар соҳасидаги экспертнинг таъкидлашича, Украина нодир металлар захираси бор эътиборга молик давлатлар рўйхатига ҳам кирмайди. Мамлакатда фақат «скандий қазиб олиш бўйича кичик шахталар» мавжуд.
Фойдали қазилмалар соҳасидаги эксперт Хавер Блас Украинада Доналд Трамп «ов қилаётган» нодир металлар захираси йўқлигини маълум қилди, деб ёзади Bloomberg.
Қайд этилишича, Украина билан боғлиқ ҳолат — АҚШнинг бу турдаги биринчи хатоси эмас. 2010 йилда Афғонистонда фойдали қазилмалар захираси, жумладан, литий аниқлангани эълон қилинган эди. Уларнинг қиймати 1 триллион долларга баҳоланган. Аммо маълумотлар хато бўлиб чиққан.
Бласнинг айтишича, Украина билан боғлиқ ҳолатда нодир металлар ҳақида гап кетмоқда. АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, Украина ушбу элементларнинг захиралари бор эътиборга молик давлатлар рўйхатига ҳам кирмайди. Экспертнинг қўшимча қилишича, мамлакатда фақат «скандий қазиб олиш бўйича кичик шахталар» бор.
Бласнинг таъкидлашича, нодир металлар тўғрисидаги масала бўйича тушунмовчилик Украина томонининг баёноти сабаб бошланган: «Ўтган йилнинг ноябрида тақдим этилган «ғалаба режаси» орқали улар Трампни ўз тарафларига оғдириб олишга уриниб, хатога йўл қўйди. Улар доим фойдали қазилмалар борасида ўз мамлакати потенциалини ошириб кўрсатган. Тез фурсатда ушбу уйдирма устидан назоратни қўлдан чиқаришди».
Феврал бошларида Трамп Украина нодир металларнинг улкан захирасига эга эканини маълум қилиб, ўз таклифини билдирган эди: АҚШ ёрдами эвазига ушбу фойдали қазилмалар. Кейинроқ сумма ҳам эълон қилинди — 500 миллиард доллар. Аммо экспертнинг айтишича, муаммо шундаки, дунё бўйлаб ҳар йили бу турдаги элементлардан тахминан 15 миллиард долларлик қазиб олинади холос.
Мавзуга оид
20:52
Трамп NBA финалида ҳуштакбозликка учради
10:25
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
09:13
«Биби, эҳтиёт бўл, акс ҳолда мутлақо ёлғиз қоласан» – Трампнинг чақириқлардан кейин Исроил ва Эрон тўхтади
08:45