Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google Италияга солиқ терговини ҳал этиш учун 340 млн доллар тўлайди
Милан прокуратураси Googleʼга нисбатан 2015 йилдан 2019 йилгача солиқлардан қочиш иши бўйича тергов бошлаган. Америка корпорацияси ишни судга қадар ҳал этишга келишиб олмоқчи.
Америка технологик гиганти Google Италияда солиқ тўлашдан бўйин товлаш иши бўйича терговни ҳал этиш учун 340 миллион доллар тўлашга рози бўлди, деб ёзади Associated Press.
Милан прокуратураси Googleʼга нисбатан 2015 йилдан 2019 йилгача солиқлардан қочиш иши бўйича тергов бошлаган. Унда асосий эътибор реклама даромадлари, шунингдек, Италиядаги серверлар ва компаниянинг бошқа инфратузилмаларига қаратилган.
Италия прокуратураси келишувга эришилганидан кейин терговни тўхтатиш ниятида эканликларини маълум қилди. Google ҳам ўз баёнотида терговни якунлаш бўйича келишувга эришилишини тасдиқлади ва ушбу қадам солиқ масалаларини «суд жараёнларисиз» ҳал этиш имконини беришини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг сентябрида Европа суди 2019 йилда Еврокомиссия томонидан реклама шартномаларини тузишда рақобат қоидаларини бузгани учун Google технологик гигантига нисбатан белгилаган 1,49 миллиард евро миқдоридаги жаримани бекор қилганди.
Еврокомиссия охирги йилларда Google’га нисбатан кўп миллиардлик жарималарни белгилади. Хусусан, 2017 йилда Еврокомиссия Google’га нисбатан 2,4 миллиард евро жарима белгилаган эди — бунга компания қидирув саҳифасига ўз сервисини биринчи ўринга қўйиши сабаб қилиб кўрсатилган.
Мавзуга оид
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
08:15 / 04.06.2026