Абдулла Арипов Тошкентда Афғонистон бош вазири ўринбосарини қабул қилди
Савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. “Толибон” делегацияси эртага Тошкент шаҳридаги қатор ишлаб чиқариш объектлари фаолияти билан танишади.

Фото: Бош вазир матбуот хизмати
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бугун, 22 феврал куни Тошкентга келган Афғонистон бош вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулло Aбдул Ғани Бародар билан музокара ўтказди.
Ўзбекистон ҳукумати раҳбарининг матбуот хизматига кўра, учрашувда ўзаро алоқалар дўстлик, ҳамкорлик ва яхши қўшничилик тамойилларига асослангани, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон билан барча соҳаларда конструктив ва ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётгани таъкидланган.
“Охирги йилларда мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқалар изчил ривожланиб бормоқда. Ўтган йили “Термиз халқаро савдо маркази” очилгани икки томонлама савдони ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Учрашувда ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни изчил ривожлантириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди”, – дейилади расмий релизда.
Афғонистон делегациясининг ташрифи 23 феврал куни ҳам давом этади. Ташриф дастуридан Тошкент шаҳридаги бир қатор ишлаб чиқариш обьектлари фаолияти билан танишиш ҳам ўрин олган.
Мавзуга оид

17:07 / 27.03.2025
АҚШ «Толибон» вакили Сирожиддин Ҳаққоний учун белгиланган мукофотни бекор қилди

16:13 / 24.03.2025
Афғонистонда Ўзбекистон қурилиш материаллари учун савдо уйи очилади

12:13 / 24.03.2025
Ўзбекистон ва Канада Афғонистон йўналишидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

11:59 / 24.03.2025