Илон Маск Украина Starlink тизимидан узиб қўйилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этди
Reuters Вашингтон Киевга босим қилиш мақсадида Украинани Starlink сунъий йўлдош алоқа тизимидан узиб қўйиши мумкинлиги ҳақида ёзди. Америкалик миллиардер агентлик тарқатган ушбу хабарни ёлғон деб атади.

Фото: Reuters
Америкалик миллиардер ва SpaceX компанияси асосчиси Илон Маск Украина учун Starlink сунъий йўлдош алоқа тизими ўчириб қўйилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этди. Reuters агентлиги аввалроқ АҚШ Украинага Starlink сунъий йўлдош интернетини ёпиб қўйиш билан таҳдид қилаётгани тўғрисида хабар берганди.
«Бу ёлғон. Reuters ёлғон маълумот тарқатмоқда. У эски ОАВ орасида ёлғон тарқатадигалар қаторида Associated Press’дан кейинги иккинчи ўринда туради», — деб ёзади Илон Маск ўзининг Х ижтимоий тармоғига.
Reuters агентлиги ўз манбасига таяниб, Вашингтон фойдали қазилмалар борасида келишувга эришилмаса, Киевга босим ўтказиш мақсадида Starlink сунъий йўлдош интернет тизимини ўчириб қўйиш вариантини кўриб чиқаётганини ёзганди.
Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши қошидаги дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари Андрей Коваленкога кўра, Украинага Starlink сунъий йўлдош интернетини ёпиб қўйилса ҳам бу ҳарбийлар учун фалокат бўлмайди.
Starlink сунъий йўлдош алоқа тизими — SpaceX компанияси лойиҳаси ҳисобланади. Украинада у 2022 йилдан бери ишламоқда. Тармоқ кенг кўламли интернетдан фойдаланиш имкониятини тақдим этишга мўлжалланган, жумладан, Украина Қуролли кучлари учун ҳам. 2025 йил охирларида Starlink Украинада уяли алоқа хизматларини ҳам тақдим этишни бошлаши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?
Ўзбекистон | 18:04 / 25.03.2025
ЖЧ-2026 саралаши: Эронга қарши ўйин олдидан
Спорт | 15:16 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

17:47 / 26.03.2025
Илон Маскнинг Grok нейротармоғи Telegram'га интеграция қилинди

12:52 / 25.03.2025
АҚШда Маск департаменти текширувидан сўнг 7 млн киши вафот этган деб топилди

13:16 / 24.03.2025
Маск туфайли Tesla деярли ярим қийматини йўқотди

21:22 / 23.03.2025