Наманганда Lacetti 11 ёшли қизни уриб юборди
Наманган вилояти Уйчи туманида катта тезликда ҳаракатланган Lacetti йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган 11 ёшли қизни уриб юборди, жабрланувчи шифохонада вафот этган.

22 феврал куни Наманган вилояти Уйчи туманида Lacetti вояга етмаган пиёдани (2014 й.т.) уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этган.
Ҳолат соат 15:10 атрофида Яккатут маҳалласидан ўтган йўлда содир бўлган. Вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабарига кўра, қиз йўлнинг иккинчи томонидаги дўконга ўтмоқчи бўлган.
Хабарда Lacetti юқори тезликда ҳаракатланаётганда қиз йўлнинг белгиланмаган қисмидан югуриб чиқиб қолгани айтилади. Ижтимоий тармоқда тарқалган видеода ҳудуд одамлар билан гавжум бўлгани — у ерда кўплаб машиналар турганини кўриш мумкин.
Вилоят ЙҲХБ мактабларда ЙТҲ юзасидан ота-оналар иштирокида профилактика тадбирларини ўтказган. Йиғилишларда ота-оналарнинг ҳушёрлигини ошириш учун вилоятда болалар иштирокида юз берган аянчли автоҳалокатлар акс этган филм қўйиб берилган.
ЙТҲ юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

12:03 / 19.04.2025
“120 тезликда тормоз ишламай қолди” – Наманганда икки ўқувчи ижарага олинган Spark’да ЙТҲга учради

18:58 / 18.04.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

21:44 / 17.04.2025
Наманганда “бизнес”га айланаётган “езда” ва ҳалок бўлаётган болалар: масъуллар назоратни йўқотдими?

08:20 / 17.04.2025