Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple «Трамп» сўзини «ирқчи» билан алмаштирган iPhone хатосини текширади
Хатолик аллақачон ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди ва Apple бу муаммони расман тан олди.
iOS 18 операцион тизимида кутилмаган хатолик аниқланди: овоз ёрдамида матн киритишда iPhone қисқа муддатга «Трамп» сўзини «ирқчи» сўз билан алмаштириши мумкин ва аксинча «ирқчи» сўзини «Трамп» билан алмаштирмоқда.
Хатолик аллақачон ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди ва Apple бу муаммони расман тан олди ва фонетик ишлов беришнинг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқлигини билдирди. Бироқ, баъзи экспертлар хатолик носозлик ёки ҳатто тизим кодини атайлаб ўзгартиришга асосланганини истисно қилмайди.
Siri жамоасининг собиқ аъзоси Жон Беркли The New York Times газетасига берган интервьюсида муаммо Apple серверларидаги янгиланишдан кейин пайдо бўлганини айтди. Эҳтимол, кимдир атайлаб шундай алгоритмни кодга ёки машина ўрганиши учун маълумотларга ёзиб қўйгандир: «Бу шафқатсиз ҳазилга ўхшайди. Ягона савол: кимдир буни маълумотларга киритдими ёки кодга киритдими?».
Аммо Apple ҳали ҳам хатоликни икки сўзнинг фонетик ўхшашлиги билан изоҳламоқда.
Аввалроқ, Илон Маскнинг Grok нейротармоғи ўзини ва Трампни энг катта ёлғончилар деб атаган эди.
Мавзуга оид
21:51 / 08.07.2026
iPhone 18 Pro янги камера ва аккумулятор туфайли сезиларли даражада қалинлашади
08:55 / 06.07.2026
iPhone 18 Pro ҳақидаги махфий ҳужжатлар сиздирилди
20:00 / 03.07.2026
Гаджетлар қимматламоқда: чипларнинг глобал тақчиллиги смартфон ва ноутбуклар нархини оширяпти
20:25 / 29.06.2026