Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Салкам 350 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди
Наманган вилоятида 346,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди.
Фото: Ўзэнергоинспекция
“Ўзэнергоинспекция” хабар беришича, ҳолат “Ўзэнергоинспекция” Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида аниқланган. Янгиқўрғон туманида жойлашган “М.Х.Ф.” МЧЖга қарашли бинода таъминот корхонаси билан шартнома расмийлаштирмасдан, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 346,7 млн сўмлик зарар етказгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Мавзуга оид
10:03 / 01.05.2026
Электрдаги йўқотишлари юқори бўлган 44 та ҳудуднинг электр корхонаси раҳбари ишдан олинди
09:13 / 25.04.2026
Тошкентда электр корхонаси муҳандислари 8 минг доллар билан ушланди
09:45 / 07.04.2026
Ўзбекистонда “спин-офф” корхоналари ташкил этилади
17:58 / 17.03.2026