Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ўтказилган тезкор тадбирларда 1 та жанговар ва 21 та пневматик қурол муомаладан олинди
Тошкент шаҳар ИИББ, ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси, шаҳар прокуратураси, Миллий гвардия Тошкент шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда 15 январдан 15 февралга қадар “Хавфсиз ва соғлом пойтахт” комплекс махсус тезкор-профилактик тадбирлар ойлиги ўтказилди.
Ойлик давомида, ташкил этилган махсус гуруҳлар томонидан жами 801 та гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир қилувчи воситаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди. Улар бўйича 567 та жиноят иши қўзғатилди, 158 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди, 76 та ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида жами 21 кг 818 гр гиёҳвандлик воситалари, 28 790 та кучли таъсир қилувчи, 26 кг «прегабалин» дори воситалари ноқонуний муомаласига чек қўйилди.
Гиёҳвандлик воситаларини яшириш усули орқали тарқатувчилар билан боғлиқ 34 та ҳолат аниқланиб, унинг натижасида 9 кг 538 гр ноқонуний гиёҳвандлик моддалари ҳамда 3 689 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний муомаласи тўхтатиб қолинди.
Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг савдоси билан шуғулланувчи интернет дўконлари, уларнинг администратор ва операторларини аниқлаш, фаолиятига чек қўйиш борасида тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилди. Бундай интернет дўконларнинг рекламаси акс этган жами 1 323 та «наркограффити»лар аниқланиб, бартараф қилинди.
Гиёҳванд моддалар ҳамда кучли таъсир қилувчи дори воситаларига ружу қўйган 501 нафар шахслар махсус тиббиёт муассасаларига даволанишга ётқизилди.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жами 488 та жиноятлар “иссиқ изидан” фош этилди, 160 нафар қидирувдаги шахслар ушланди, 45 нафар бедарак йўқолганлар аниқланиб яқинларига қайтарилди.
Ўткир тиғли буюмларни қонунга хилоф равишда олиб юрган 2 181 нафар фуқаролар аниқланиб, тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Тезкор тадбирлар давомида 1 та жанговар (ПМ), 21 та пневматик қурол ва 7 та ўқ-отар ов милтиғи ҳамда 14 дона ўқ-дорилар ноқонуний муомаладан олинди. Ҳар бир ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Йўл ҳаракати қоидалари билан боғлиқ 102 404 та қоидабузарлик аниқланган. Шундан, қўпол қоидабузарликлар 9 807 та, маст ҳолда автомашина бошқариш 366 та, светофор ишораларига амал қилмаслик 83 тани ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026