Жамият | 20:39 / 28.02.2025
3520
2 дақиқада ўқилади

Бухорода 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди

Майнинг қурилмалари тегишли тартибда олиб қўйилган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Ўзэнегроинспекция

Бухоро вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган майнинг ферма фош этилди, деб хабар беради «Ўзэнегроинспекция».

Қайд этилишича, ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган назорат тадбирида Ғиждувон туманида истиқомат қилувчи фуқаро Ш.С.га қарашли нотурар бинода 22 дона Antminer L3+ русумли майнинг қурилмалар ёрдамида майнинг ферма ташкил қилиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига 2,1 миллиард сўмлик зарар етказилган.

Шунингдек, бинони кўздан кечириш вақтида электр таъминотидан узилган ҳолатдаги тўрт дона Whatspower P21 ва 28 дона носоз Antminer L3+ русумли майнинг қурилмалари ҳам аниқланиб, тегишли тартибда олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабр ойида Самарқанд вилояти Иштихон туманида 28 миллиард сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланган эди. Оилавий корхонага қарашли бино ён қисмида жойлашган ертўлада 89 та майнинг қурилмасини электр ҳисоблагичдан ташқари тармоққа тўғридан тўғри улаб, ноқонуний фойдаланиб келинган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти