Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХХ Японияга ишга юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларни аниқлади
Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Япония давлатига ишга юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар фош этилди.
Андижон шаҳрида яшовчи шахс фуқароларни Япония давлатига ишга юбориш бўйича ижтимоий тармоқлар орқали эълон тарқатиб, кўпчиликнинг ишончига киради.
Аммо, у Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарони амалдаги тартиб-қоидаларни четлаб ўтган ҳолда, Япония давлатига ишлаш учун юбориш эвазига 7400 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Бошқа ҳолатда эса Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида яшовчи шахс ва унинг Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи таниши ўзаро тил бириктириб, пойтахтлик фуқаронинг ишончига киришади.
Улар мансабдор танишлари орқали фуқарони Япония давлатига ишга юбориш эвазига 2500 АҚШ доллари талаб қилишади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда улардан бири – яъни, Тошкент шаҳрида яшовчи шахс сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Қонунбузарларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026