Жаҳон | 22:46 / 28.02.2025
7889
2 дақиқада ўқилади

Вашингтонда Трамп ва Зеленский учрашуви бошланди

Овал кабинетда ўтказилаётган учрашув давомида Зеленский Россия президенти Путинни «қотил ва террорчи» деб атади.

Фото: BFMTV

Вашингтонда АҚШ президенти Доналд Трамп ва Украина президенти Володимир Зеленскийнинг учрашуви бошланди.

Трамп Оқ уйга кириш эшигида Зеленскийни кутиб олди. АҚШ ва Украина етакчилари журналистлар томон юзланди ва Трамп уларга муштини кўрсатди. Улар ўзларига берилган саволларга жавоб қайтармади.

Трамп ва Зеленский музокаралар давомида фойдали қазилмалар тўғрисидаги битимни имзолашлари керак. Қўшма Штатлар президенти Оқ уйдаги журналистларга ушбу ҳужжат «АҚШнинг катта мажбуриятига» айланишини айтган. Ўз навбатида Зеленский «мазкур ҳужжат Украина учун олдинга қадам бўлишига» умид билдирган.

Associated Press’нинг маълум қилишича, учрашув давомида Зеленский Россия президенти Владимир Путин билан муросага бориб бўлмаслигини таъкидлаган. Агентлик маълумотларига кўра, Овал кабинетдаги учрашувда Зеленский Путинни «қотил ҳамда террорчи» деб атаган ва Трампга «қотил билан ҳеч қандай муроса бўлмаслигини» айтган.

Зеленский Трампга кўрсатиш учун ўзи билан чоп этилган суратларни олиб келган. Унда Россия асирлигидан қайтган украиналик ҳарбийлар тасвирланган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди