Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия Украинага 2,7 млрд доллар кредит ажратади. У Россиянинг музлатилган активлари ҳисобидан қопланади
Зеленский Британия бош вазири Кир Стармерга миннатдорчилик билдириб, маблағлар Украинада қурол ишлаб чиқаришга йўналтирилишини таъкидлаган.
Буюк Британия ва Украина мамлакат мудофаа қобилиятини қўллаб-қувватлаш учун 2,26 миллион фунт стерлинглик (2,74 миллион доллар) кредит битимини имзолади. Бу ҳақда Украина Молия вазирлиги хабар берди.
Молиялаштириш 30 йилга тақдим этилади. Кредит Россиянинг музлатилган активларидан келувчи даромадлар ҳисобига қопланади. Буюк Британия ҳукумати сайтида маълум қилинишича, биринчи транш Украинага келаси ҳафта охирида келиб тушиши керак. Йил давомида учта транш амалга оширилади.
Битим Британия бош вазири Кир Стармер ва Украина президенти Володимир Зеленский ўртасида 1 март куни бўлиб ўтган учрашувдан кейин имзоланган. Зеленский Стармерга миннатдорчилик билдириб, маблағлар Украинада қурол ишлаб чиқаришга йўналтирилишини таъкидлаган. «Айнан шу адолатдан: урушни ким бошлаган бўлса, ўша тўлаши керак», — дея қўшимча қилган Зеленский.
G7 давлатлари Россия Марказий банкининг Ғарбда музатилган маблағларини фойдаланишдан келадиган даромаддан Украинага 50 миллиард доллар кредит ажратишга келишиб олган. Россиянинг музатилган маблағларининг аксарияти (умумий сумма 260 миллиард евродан ошади) Белгиянинг Euroclear депозитарийларида сақланади. Ғарб давлатлари ушбу маблағлардан фойдаланиш масаласини бир неча бор муҳокама қилган, аммо якунда юридик жиҳатдан активларнинг ўзини мусодара қилиш мумкин эмас, деган хулосага келган.
Стармер ва Зеленскийнинг учрашуви Оқ уйда АҚШ ва Украина ўртасида нодир металларни қазиб олиш тўғрисидаги битимни имзолаш музокаралари барбод бўлганидан кейин бўлиб ўтди. 28 феврал куни Овал кабинетда ўтказилган тадбирда Зеленский ва АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс ўртасида тортишув содир бўлди, шундан кейин Украина президенти Оқ уйни муддатидан олдин тарк этди, битимнинг имзоланиши бекор қилинди.
Мавзуга оид
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:44 / 02.06.2026