Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон-Ўзбекистон транспорт йўлаги Қозоғистонгача узайтирилди
Йўналиш Эрон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон орқали ўтади. Юклар денгиз орқали 1585 км, темирйўл орқали 4300 км масофани босиб ўтади.
Ҳиндистон-Ўзбекистон халқаро транспорт йўлаги Қозоғистонгача узайтирилди, деб хабар берди «Ўзтемирйўлконтейнер» АЖ.
Қайд қилинишича, 12 та контейнердан иборат биринчи поезд аллақачон Мундра (Ҳиндистон) портидан Сороковая (Қозоғистон) станциясига жўнаб кетди. Йўналиш Эрон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон орқали ўтади. Юклар денгиз орқали 1585 км, темирйўл орқали 4300 км масофани босиб ўтади.
Лойиҳа операторлари: «Ўзтемирйўлконтейнер» АЖ (Ўзбекистон темирйўл экспедитори), «TULM» ОАЖ (Туркманистон транспорт-логистика маркази) ва «Кедентранссервис» ОАЖ (Қозоғистон логистика терминаллари оператори).
Илгари Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасида (Мундра – Сирғали йўналишида) контейнер ташиш муваффақиятли амалга оширилган эди. «Ўзтемирйўлконтейнер» бошқаруви раиси Мирзиёд Мирҳамидов таъкидлаганидек, компания энди «Ҳиндистон – Марказий Осиё» мультимодал йўлаги бўйлаб контейнер поездларини мунтазам жўнатишни режалаштирмоқда.
Ўз навбатида, «Казахстан темир жолы» (Қозоғистон темирйўллари) матбуот хизмати Ҳиндистондан Қозоғистонга сопол плиталар жўнатилганига аниқлик киритди. Етказиб бериш муддати Бандар Аббос (Эрон) портининг иш жадвалига қараб тахминан 25-30 кунни ташкил қилади.
«Таъминот «Шимол-Жануб» йўлагининг шарқий йўналиши бўйлаб контейнер ташиш хизматларини ривожлантириш доирасида амалга оширилмоқда. Бу йўлак таъминот муддатларини, юкларни ташиш харажатларини сезиларли даражада қисқартириш ва мамлакатлар экспортчилари ва импортчилари имкониятларини кенгайтириш имконини беради», деб таъкидлади ташувчи.
Мавзуга оид
13:31 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазирини қабул қилди
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
20:56 / 12.06.2026
Қозоғистондаги икки президентпараст партия сайлов олдидан бирлашди
18:28 / 12.06.2026