Камбағал оилаларга ёрдам ижтимоий шартнома асосида кўрсатилади
Ижтимоий шартнома шартлари бажарилмаган ҳолларда ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатиш (ижтимоий нафақадан ташқари) тўхтатилади.

Камбағал оилаларга қўллаб-қувватлаш чоралари меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, ўз томорқа еридан самарали фойдаланиш, таълим олиш, касб-ҳунар эгаллаш, чет тилларини ўрганиш ва бошқа шартларни ҳисобга олган ҳолда ижтимоий шартнома асосида кўрсатилади. Бу ҳақда аввалроқ президент фармони имзоланган эди. Энди Вазирлар Маҳкамасининг «Оилаларни камбағалликдан чиқаришга қаратилган қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (.pdf) қабул қилинди.
Қарорга кўра, ижтимоий шартнома шартлари бажарилмаган ҳолларда ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатиш (ижтимоий нафақадан ташқари) тўхтатилади.
Ҳужжат билан Оилаларни камбағалликдан чиқаришга қаратилган қўллаб-қувватлаш чораларини кўрсатиш учун ижтимоий шартнома тузиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди. У қуйидаги тартибларни белгилайди:
- Ижтимоий шартнома асосида қўллаб-қувватлаш чораларини кўрсатиш;
- Ижтимоий шартномани ва унда назарда тутилган шартларни расмийлаштириш;
- Ижтимоий шартнома бажарилишини назорат қилиш.
Ижтимоий шартнома асосида кам таъминланган оилаларга ёрдам чоралари 2025 йил 1 мартдан Сирдарё вилоятининг Ховос туманида, республиканинг қолган ҳудудларида эса 2025 йил 1 майдан амалга оширилади.
Кам таъминланган оилалар реестрига киритилган оилалар томонидан ижтимоий шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда, «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори билан бу оилаларга тўланадиган болалар нафақаси ва моддий ёрдам миқдори 30 фоизгача камайтирилади.
Ҳужжат билан шунингдек қуйидагилар тасдиқланган:
- Оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзолари ишга жойлаштирилиши шарти билан кўрсатиладиган айрим турдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдам рўйхати;
- Оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларини ишга жойлаштириш талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхати;
- «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграция платформаси орқали «Ижтимоий ҳимоянинг ягона миллий тизими» ахборот тизимига тақдим этиладиган маълумотлар рўйхати.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 1 мартдан кучга кирди.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина учинчи F-16 қирувчи самолётидан айрилди
Жаҳон | 00:06
-
16 май янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:31 / 16.05.2025
-
Қўқонда аммиак билан боғлиқ фавқулодда ҳолат юз берди
Ўзбекистон | 22:26 / 16.05.2025
-
Ёзувчи Салом Рушдийга ҳужум қилган шахс 25 йилга қамалди
Жаҳон | 21:35 / 16.05.2025
Мавзуга оид

12:44 / 15.05.2025
Камбағал оилалар реестридаги айрим оилалар пассив даромад олади

19:09 / 12.05.2025
Камбағал оилаларнинг талаба қизларига махсус стипендия тўланади

18:33 / 12.05.2025
Ижтимоий ҳимоя қилинадиган оилалар кўлами кенгайтирилади

10:04 / 12.05.2025