Руминияда давлат тўнтаришига уринишда гумонланган шахслар ушланди. Иш фигурантларидан бири — 101 ёшли генерал
Ҳибсга олинган шахслар «Руминия ва Россия ҳудудларида бўлган чет эл ҳукуматларининг агентлари билан бир неча бор алоқага киришган». Улар мамлакатдаги конституциявий тузумни ўзгартиришни режалаштирган.

Фото: Getty images
Руминияда ҳокимиятни тўнтаришга уринганликда гумонланиб олти киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда Уюшган жиноятчилик ва терроризмга қарши тергов бошқармаси маълум қилди.
Руминия тергови версиясига кўра, 2023 йилда олти нафар гумонланувчининг беш нафари мамлакат «суверенитети ва мустақиллигига путур етказиш мақсадида» уюшган жиноий гуруҳ тузган — улар «мамлакат мудофаа қобилиятини заифлаштиришни» режалаштирган. Кейинги йилда гумонланувчилар сафига яна бир киши қўшилган.
Терговнинг ҳисоблашича, гумонланувчилар «Руминия ва Россия ҳудудларида бўлган чет эл ҳукуматларининг агентлари билан бир неча бор алоқага киришган». Гуруҳ таркибида бир нафар генерал-майор ҳам бўлган. Унинг ва бошқа гумонланувчилар исми ошкор этилмаган.
Жиноий гуруҳ аъзолари ўз тарафдорларини оғдириб олиш билан шуғулланган ва интернетда турли видеоларни эълон қилиб келган — масалан, Руминия ҳукуматига, миллий ва халқаро ташкилотларга мурожаатлар. Бундан ташқари, гумонланувчилар Руминиянинг НАТОдан чиқиши, конституциявий тузумни алмаштириш, партияларни тарқатиб юбориш, янги ҳукумат ўрнатиш, мамлакат номи, байроқ ва мадҳиясини ўзгартириш бўйича «ташқи кучлар» билан музокаралар олиб борган.
Таъкидланишича, гумонланувчиларнинг икки нафари 2025 йил январ ойида Москвага бориб, «ташкилотнинг Руминияда давлат ҳокимиятини қўлга киритиш бўйича ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга тайёр» одамлар билан алоқада бўлган.
«Озодлик радиоси»нинг Руминия хизмати манбасига кўра, иш фигурантларидан бири — 101 ёшли истеъфодаги генерал Раду Теодорудир. У ҳибсга олинмаган, аммо 5 мартда унинг уйига терговчилар келган.
5 март куни Руминия ТИВ мамлакатдаги Россия ҳарбий атташеси ва унинг ёрдамчисини «персона нон грата» деб эълон қилганди. Бунга уларнинг ҳаракатлари «1961 йилги Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенцияси қоидаларига мос келмаслиги» сабаб қилиб кўрсатилган.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

17:08 / 17.04.2025
Сурияда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди

21:07 / 09.04.2025
Қирғизистонда давлат тўнтаришига уриниш бостирилгани эълон қилинди

20:32 / 07.04.2025
Парижда Руминия қироллик уйи раҳбари қўлга олинди

17:58 / 03.04.2025