Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда дарахтни бошқа жойга кўчирмоқчи бўлган фуқаро 13 млн сўм тўлайдиган бўлди
Тошкент шаҳрида дарахтни бошқа жойга кўчирмоқчи бўлган фуқаро 13 млн сўм тўлайдиган бўлди. Бу ҳақда Экология бошқармаси хабар берди.
Ҳолат Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг Яккасарой тумани инспекторлари томонидан жойига чиқиб ўрганилган. Шунда фуқаро ноқонуний дарахт кўчириб ўтказишга ҳаракат қилгани аниқланган.


Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарликни содир этган фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-модда билан 9 375 000 сўм миқдорида жарима қўлланди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 464-сонли қарорига мувофиқ 4 125 000 сўм миқдорда табиатга етказилган зарар белгиланган. Дарахтлар ўз жойига экиб қўйилган.
Масъуллар томонидан дарахтларга ўрнатилган ёритувчи мосламалар олиб ташланган.
Мавзуга оид
10:25
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026