Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венгрияда ишлаётган туркиялик тадбиркорлар Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга оширади
Ўзбекистон дипломатлари Венгрияда ишлаётган туркиялик тадбиркорлар билан музокаралар ўтказди.
Унда City Pearl турар жой мажмуаси бош бошқарувчиси Чагри Ойман ва HTDivision компанияси бош директори, DEIK Туркия-Венгрия ишбилармонлар кенгаши раиси, HEPA компаниясининг Венгриядаги вакили Суат Гўкхан Каракуш иштирок этди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон томони билан қўшма инвестициявий ва ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш, юртимизда етиштирилган ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Европа бозорига, хусусан Венгрияга экспортини кўпайтириш ҳамда миграция соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш хусусида фикр алмашилди.
Учрашув якунида City Pearl қурилиш лойиҳасида 2025 йил давомида 50 нафар ватандошларни иш билан таъминлаш, Ўзбекистонда HEPA компанияси филиалини очиш, онкологик касалликка чалинган ўзбекистонлик болаларни Венгрияда даволатиш ва Будапешт шаҳрида ўзбек миллий таомлари ресторани очиш тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:23 / 08.06.2026