Маск: Starlink ҳеч қачон Украинадаги ўз терминалларини ўчириб қўймайди
Starlink хизматидан Киевга босим ўтказиш воситаси сифатида фойдаланилмайди, деб ваъда қилди Илон Маск Полша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорски билан Х'даги оғзаки мунозара давомида.

Фото: SpaceX / Global Look Press
Америкалик миллиардер Илон Маскнинг айтишича, Starlink сунъий йўлдош хизмати Украинада ишлашда давом этади. Бу ҳақда у 9 март, якшанба куни Полша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорски ва АҚШ давлат котиби Марко Рубио ўртасида баҳс келиб чиққан X ижтимоий тармоғида ёзди.
Дастлаб миллиардер ўзининг Starlink тизими «Украина армиясининг таянчи» эканлигини ва агар хизмат ўчирилган бўлса, Украина фронти бутунлай қулаб тушишини таъкидлаган. Бунга жавобан Полша ташқи ишлар вазири Сикорски Starlink тўлови Украина учун Полша рақамли технологиялар вазирлиги томонидан амалга оширилиши ва Варшавага йилига 50 миллион долларга тушишини билдириб ўтди. «Агар SpaceX ишончсизлигини исботласа, биз бошқа етказиб берувчиларни излашга мажбур бўламиз», деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида.
Starlink Киевга босим воситасига айланмайди
Маск Сикорскининг изоҳига кескин жавоб қайтарди: «Жим бўл, кичкина одамча. Сиз харажатнинг фақат бир қисмини тўлаяпсиз. Starlink ўрнини ҳеч нарса боса олмайди». Кейинчалик у Киев сиёсатидан норози эканига қарамай, Украинадаги Starlink терминалларини ўчирмаслигини ва бундан босим воситаси сифатида фойдаланмаслигини таъкидлаган яна бир пост ёзди.
Х'да Маск ва Сикорски ўртасидаги жанжалга АҚШ давлат котиби Марко Рубио ҳам қўшилиб, иккинчисини ёлғон маълумот тарқатишда айблади. «Ҳеч ким Starlink'ни Украина учун ўчириб қўйиш билан таҳдид қилмаган. Сиз раҳмат айтишингиз керак эди. Starlink бўлмаганида, Украина урушда аллақачон мағлуб бўлган бўларди ва рус қўшинлари аллақачон Полша билан чегарада турган бўлар эди», деди Рубио.
Мавзуга оид

08:35
FT: АҚШ Украинанинг барча ресурслари устидан назоратни қўлга киритмоқчи

08:20
Путин Украинада вақтинчалик ташқи бошқарув жорий этишни таклиф қилди

21:57 / 27.03.2025
«Ҳозир санкцияларни бекор қилиш вақти эмас» - Макрон Париж саммитида нутқ сўзлади

21:07 / 27.03.2025