Россиядан кўчмас мулк харид қилаётган ўзбекистонликлар сони ошди
РФда кўчмас мулк савдоси бўйича норезидентлар томонидан амалга оширилган харидларнинг 15 фоизи Ўзбекистон фуқаролари ҳисобига тўғри келмоқда.

Фото: Известия
Россияда 2024 йил сентябрдан бери кўчмас мулк бозорида норезидентлар иштирокида олди-сотди шартномалари сони ошмоқда — умумий савдоларнинг 20 фоизи чет элликлар ҳисобига тўғри келяпти, деб ёзади «Известия».
Қайд этилишича, уй-жойларнинг фаол харидорлари орасида Ўзбекистон, Беларус, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Абхазия фуқаролари бор.
Маълумотларга кўра, жами битимларнинг 15 фоизи Ўзбекистон фуқаролари, 21 фоизи — Беларус, 18 фоизи — Қозоғистон, 10 фоизи — Тожикистон, 10 фоизи — Туркманистон, 2 фоизи эса Хитой фуқаролари ҳисобига тўғри келмоқда.
Шу билан бирга, охирги олти ойда умумий сегментацияда Украина фуқароларининг улуши кескин ошган. 2024 йил бошида жами битимларнинг 2 фоизи улар ҳисобига тўғри келган бўлса, ҳозирда ушбу кўрсаткич 5 фоиздан ошган, норезидентлар орасида эса 19 фоизга етган.
Харидларнинг 65 фоизи 20 миллион рублгача бўлган хонадонлардир, 21 фоизи — 20 миллиондан 50 миллион рублгача, 14 фоизи эса 50 миллиондан қиммат турадиган кўчмас мулкларга тегишли.
Таъкидланишича, чет эл фуқаролари асосан Москва шаҳри (65 фоиз), Москва вилояти (15 фоиз) ва Санкт-Петербургдан (10 фоиз) кўчмас мулк харид қилишга қизиқиш билдирмоқда. Кўпинча норезидентлар нақд пул эвазига бизнес ёки комфорт-плюс тоифали турар-жой мажмуасидан хонадонлар сотиб оляпти.
Маълум қилинишича, харидларнинг 70 фоизи инвестициявий характерга эга эмас, балки яқин 1-5 йил ичида яшаш учун мўлжалланган. Нисбатан қиммат хонадонларни Хитой, Қозоғистон ва Украина фуқаролари сотиб олмоқда.
Аввалроқ 41 ёшли Ўзбекистон фуқароси Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридан 244 метр квадрат квартирани 7,4 млрд вонга (тахминан 5 млн 94 минг доллар) харид қилгани тўғрисида хабар берилганди. Бу бой одамлар яшайдиган ҳашаматли турар жой комплексидаги энг қиммат транзакция сифатида қайд этилган. Ҳисоб-китоб тўлиқ нақд пулда амалга оширилган.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияда ИИВ мигрант болаларнинг таълим маълумотларига эга бўлади
Жаҳон | 08:59
-
АҚШда мигрантнинг суд залидан қочишига ёрдам берган судья ушланди
Жаҳон | 08:26
-
Бахтиёр Саидов Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди
Ўзбекистон | 08:20
-
Трамп тарифларга мораторий узайтирилиши эҳтимоли камлигини айтди
Жаҳон | 07:53
Мавзуга оид

00:41
Россияда мигрантларнинг фарзандларини боғчага қабул қилишда қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин

13:55 / 25.04.2025
Очликка рўпара бўлган Ғазо, санкциялардан халос бўлишга уринаётган Сурия ва Россиянинг Қирғизистонга таҳдиди — кун дайжести

12:04 / 25.04.2025
Россияда мигрантлар орасида жиноятчилик даражаси юқори эмаслиги маълум бўлди

11:30 / 25.04.2025