Ҳафта давомида ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда
Ўзбекистонда ҳафта давомида илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари +4…+9, кундуз кунлари +17…+22 даража атрофида бўлади. Тоғли ҳудудларда 11–12 март кунлари вақти-вақти билан ёмғир, қор ёғиши мумкин.

Фото: Kun.uz
11–14 март кунлари Ўзбекистон бўйича илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар берди «Ўзгидромет» агентлиги.
Фақат Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида душанбанинг иккинчи ярмида ва сешанба куни Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади.
Ҳаво ҳарорати асосан кечалари +4…+9 даража, кундузлари +17…+20 даража, баъзи жойларда +22 даражагача бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида 11–12 март кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 13–14 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди.
Тошкент шаҳрида ҳафта охиригача ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади. Ҳарорат кечалари +6…+9 даража, кундузлари +17…+20 даражагача бўлади.
Тавсия этамиз
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ватикан Рим папасининг ўлими сабаби ва унинг васиятини эълон қилди
Жаҳон | 01:05
-
Кремл АҚШни «катта битим»га жалб қилиб, Трампни қизиқтирадиган таклифларни қидирмоқда — ОАВ
Жаҳон | 00:45
-
Хитойда 9 ёшли қиз 25-қаватдан тушиб кетиб омон қолди
Жаҳон | 00:22
-
Орландода йўловчи самолётида ёнғин чиқди
Жаҳон | 23:54 / 21.04.2025
Мавзуга оид

10:59 / 21.04.2025
Ҳафта давомида ҳарорат кўтарилиб боради

15:20 / 20.04.2025
Янги ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлиши кутилаётгани маълум қилинди

16:21 / 18.04.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди

12:26 / 18.04.2025