Полшада Ўзбекистон фуқароларининг ички аъзоларини сотиш билан шуғулланган шахс қўлга олинди
Қўлга олинган Украина фуқароси «қора бозор»да 56 дона инсон буйрагининг сотилишини ташкиллаштирган. Қурбонлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.

Фото: EPA-EFE
Полшалик чегарачилар инсон органлари савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳнинг 35 ёшли украиналик аъзосини қўлга олди.
Қайд этилишича, Қозоғистонда ушбу аёл сиртдан 12 йил муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Айблов версиясига кўра, у «қора бозор»да 56 дона инсон буйрагининг сотилишини ташкиллаштирган.
Полшанинг Пшемисл шаҳри прокуратураси матбуот хизматининг маълум қилишича, аёл 6 март куни Интерпол сўровига кўра Полша ва Украина ўртасидаги темирйўл кесишмасида ушланган. Қўлга олинган аёл 2020 йил ноябрдан бери қидирувда бўлган.
Қозоғистон махсус хизматлари версиясига кўра, аёл 2017 йилдан 2019 йилга қадар жиноий фаолият билан шуғулланган. Қозоғистон, Арманистон, Озарбойжон, Украина, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, шунингдек, Таиланд фуқаролари унинг қурбони бўлган.
Прокуратура сўроқ қилиб бўлганидан кейин округ судига аёлни экстрадиция қилиш учун етти суткага ҳибсга олиш бўйича илтимоснома киритган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Покистонда бадавлат мижозларга трансплантация қилиш учун одамларнинг буйрагини ноқонуний равишда кесиб олган шифокор бошчилигидаги саккиз кишидан иборат жиноий гуруҳ ҳибсга олинган эди.
Тавсия этамиз
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
«Ташаббусли бюджет» лойиҳаларига овоз бериш бошланди
Ўзбекистон | 00:58 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Лондон россиялик дипломат ва дипломатнинг рафиқасини чиқариб юборяпти
Жаҳон | 13:26
-
Бош прокуратурада жиноятчиликнинг олдини олиш масаласида идоралараро йиғилиш бўлиб ўтди
Ўзбекистон | 13:20
-
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30
-
Венгрия ва Ўзбекистон олимлари янги дори воситасини ишлаб чиқариш устида ишламоқда
Фан-техника | 12:27
Мавзуга оид

12:20
Сирский: Украина қуролли кучлари Курск областидан қисман чиқиб кетяпти

20:43 / 12.03.2025
Россия қўшини Суджага кирди

18:24 / 12.03.2025
Россия 30 кунлик оташкесимга рози бўлмаса, қўшимча санкцияларга дучор бўлиши мумкин

16:24 / 12.03.2025