Бразилияда иқлим бўйича ўтказиладиган саммитга тайёргарлик кўриш учун дарахтлар кесиб ташланди
Бразилияда ноябр ойида COP30 иқлим саммити ўтказилади. Мамлакат ҳукумати саммит ўтказиладиган жойга йўл ётқизиш мақсадида Амазония ўрмонларини кесмоқда.

Фото: BBC
Бразилияда Амазония тропик ўрмонларини кесиш бошланди. Бу Белен шаҳрини 2025 йил ноябр ойида ўтказиладиган COP30 иқлим саммити ўтказиладиган жой билан боғловчи йўлни қуриш учун амалга оширилмоқда, деб хабар беради BBC.
Қайд этилишича, саммитда иштирок этиш учун 50 мингга яқин одам ташриф буюради.
Расмийлар ёввойи ҳайвонлар учун махсус ўтиш йўлакларини ташкил этишни ваъда қилган бўлсада, кўплаб маҳаллий аҳоли ва табиат ҳимоячилари ўз норозиликларини билдирмоқда. Уларнинг ҳисоблашича, ўрмонни кесиш иқлим ўзгаришига қарши курашга бағишланадиган саммит ғоясига зиддир.
Лойиҳага кўра, янги қуриладиган йўл атрофига дарахтлар экилади. Айни вақтда экскаваторлар қўриқланадиган майдон орқали ўтадиган йўлни тайёрлаш ишлари билан шуғулланмоқда.
Клаудио Верекете исмли фуқаро йўл ўтказиладиган ҳудуддан тахминан 200 метр узоқликда яшайди. Олдинлари у дарахтлар мевасини териб, сотиш орқали даромад қилган. «Барчаси йўқ қилинди. Энди оилани боқиш учун даромадимиз йўқ», — дейди у.
Унинг сўзларига кўра, эркак штат ҳукуматидан ҳеч қанақа компенсация олмаган ва айни вақтда ғамлаб қўйган маблағлари ҳисобига кун кечирмоқда.
Штат ҳукуматининг инфратузилма бўйича вакили Адлер Сивейра ушбу автомагистрални COP30 доирасида ўтказиладиган тадбирлар учун амалга ошириладиган 30 та лойиҳадан бири деб атади. Унинг айтишича, йўл бўйида ҳайвонлар ҳаракатланиши учун алоҳида ўтиш жойлари, велосипед йўлаклари ва қуёш орқали ёритиш тизимлари бўлади.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Покистон мудофаа вазири Ҳиндистон армиясининг ҳужумини «муқаррар» деб атади
Жаҳон | 00:58
-
Тошкентда Malibu ЙПХ ходимини судраб кетди, Tracker эса чорраҳани тартибга солаётган инспекторни уриб юборди
Ўзбекистон | 00:24
-
Трамп амалдорларга Signal месснежеридан фойдаланмасликни тавсия қилди
Жаҳон | 00:13
-
Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобил йўли вақтинча ёпилади
Жамият | 23:32 / 28.04.2025
Мавзуга оид

23:23 / 28.04.2025
Олимлар Ерни самолётлар ёрдамида совитиш усулини топди

22:40 / 17.04.2025
Скандинавия музликлари шиддат билан эриётгани маълум қилинди

20:22 / 04.04.2025
Жанубий океаннинг исиши Ғарбий соҳилда нам об-ҳавони юзага келтиради — олимлар

22:57 / 26.03.2025