Ўзбекистон | 19:08 / 12.03.2025
3522
2 дақиқада ўқилади

Қамоққа олинмаган гумонланувчиларнинг Ўзбекистондан чет элга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин

Ўзбекистонда қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланмаган гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаб қўйиш тартиби белгиланмоқда. Депутатлар тегишли қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

Фото: Oliy Majlis - online / YouTube

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида Жиноят процессида мажбурлов чоралари институтини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Бу ҳақда парламент қуйи палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янги таҳрирдаги Конституцияда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасидаги энг муҳим кафолатлардан бири сифатида ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг ҳуқуқларини қонун билан муҳофаза қилиш, жабрланганларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун давлат шарт-шароитлар яратиши белгиланган.

Бироқ таъкидланишича, жиноят содир этган шахсларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилмаган ҳолларда, ушбу шахслар Ўзбекистон давлат чегарасини тарк этиб суриштирув, тергов ёхуд суддан яшириниш ҳолатлари кузатилмоқда. «Натижада, жиноятдан жабрланган шахсларнинг ҳуқуқларини тиклаш, уларга етказилган зарарларни коплаш имконияти пасаймоқда», — дейилади хабарда.

Бош прокурор ўринбосари Шерзод Тўхтабоевга кўра, 2020-2024 йилларда жиноят содир этиб, яширинган 23 минг 863 нафар шахсга нисбатан қидирув эълон қилинган. Уларнинг 21 минг 238 нафари (89 фоизи) Ўзбекистон ҳудудидан чет элга чиқиб кетган.

Ушбу қонун лойиҳаси билан айрим қонун ҳужжатларига гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилмаган, бироқ Ўзбекистон давлат чегарасини тарк этиб суриштирув, дастлабки тергов ёхуд суддан узрли сабабларсиз бўйин товлаши мумкинлигига етарли асослар мавжуд бўлганда суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан уларнинг Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаб қўйиш тартиби белгиланмоқда.

«Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши жабрланувчининг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга, унинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига зиён етказилишининг олдини олишга хизмат қилади», — дея таъкидланади хабарда.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи