Ўзбекистон | 21:03 / 14.03.2025
3718
3 дақиқада ўқилади

Биз Ўзбекистонни Россиянинг 10 та ишончли ҳамкорларидан бири деб ҳисоблаймиз — Вячеслав Володин

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Россия Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Фото: senat.uz

Бугун, 14 март куни Олий Мажлис Сенатида Россия Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Сенат раиси Танзила Норбоева мартабали меҳмонни Ўзбекистонга ташрифи билан қутлади, деб хабар беради парламент юқори палатаси матбуот хизмати.

Учрашувда ўтган йили ўзаро савдо айланмаси 15 фоизга ўсиб, 12 млрд АҚШ долларини ташкил этгани айтиб ўтилди. Мулоқот чоғида миграция масаласида долзарб вазифалар мавжудлиги ва бу жараёнда икки давлат фуқароларининг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишнинг қонуний ечимларини ҳамкорликда топиш муҳимлиги таъкидланди.

Шу билан бирга Ўзбекистон—Россия парламентлари алоқаларининг бугунги ҳолати таҳлил қилиниб, икки давлат муносабатларида парламентлараро яқин ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этиши таъкидлаб ўтилди.

Бу борада Олий Мажлис Сенати ва Россия Федерал Кенгаши ўртасида қўшма комиссия фаолият юритиб келаётгани, икки давлат парламентларининг юқори палаталари раҳбарлари мунтазам равишда ўтказаётган учрашувлари ишончли ҳамкорлик муҳитида ўз самарасини бераётгани эътироф этилди.

Ўз навбатида мартабали меҳмон самимий қабул учун миннатдорлик билдирди. «Биз Ўзбекистонни Россиянинг 10 та ишончли ҳамкорларидан бири деб ҳисоблаймиз. Мамлакатларимиз ўртасида қарор топган мустаҳкам дўстлик ва ишончли шерикчилик сиёсатини қўллаб-қувватлаймиз. Парламентларимизнинг изчил ва самарали фаолиятидан манфаатдормиз ҳамда ҳамкорлигимизни юқори суръатларда давом эттириш тарафдоримиз», — деди Володин.

Шунингдек, суҳбат давомида истиқболда ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлаш, эришилган келишувларни амалга ошириш устидан назорат, қонунчилик соҳасида тажриба алмашиш ва Ёшлар парламенти алоқаларини фаоллаштириш юзасидан фикр юритилди.

Ўзбекистон томони Россия парламенти раҳбарияти ва вакилларини яқинда Тошкентда ўтказиладиган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси тадбирларида фаол иштирокини мамнуният билан қабул қилишини билдирди.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев 14 март куни Россия Давлат Думаси раиси Вячеслав Володинни қабул қилгани тўғрисида хабар берилганди. Учрашув давомида Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи