Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Вячеслав Володинни қабул қилди
Учрашув аввалида меҳмон Ўзбекистон президентига Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев 14 март куни Россия Давлат Думаси раиси Вячеслав Володинни қабул қилди. Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.

Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон президентига Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Ўтган йил май ойида Россия президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишув ва битимларнинг амалга оширилишини назорат қилиш мақсадида парламентлараро ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шавкат Мирзиёев Парламентлараро комиссиянинг иккинчи йиғилишига пухта тайёргарлик кўриш ва уни Ўзбекистонда, икки мамлакат ҳудудларини кенг жалб этган ҳолда ўтказиш муҳимлигини таъкидлади.
Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг устувор лойиҳаларини, меҳнат миграцияси ва маданий-гуманитар алмашинув борасидаги қўшма дастурларни қўллаб-қувватлаш ва жадаллаштиришда парламентлар фаол иштирок этиши зарурлиги қайд этилди.

Вячеслав Володин расмий ташриф билан Ўзбекистонга келгани тўғрисида 13 март куни хабар берилганди. Россия Давлат Думаси у мамлакат раҳбарияти билан учрашиши ва Олий Мажлиснинг иккала палатасига ташриф буюришини маълум қилган эди.
Мавзуга оид
18:54 / 08.09.2025
«Янги авлод» мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи ташкил этилади
13:16 / 06.09.2025
Фуқаролардан 30 турдаги ҳужжатларни талаб этиш бекор қилинади
22:12 / 05.09.2025
Қонунчиликни содда тилда шарҳловчи Adliya TV интернет саҳифаси ишга туширилади
19:34 / 05.09.2025