Олимлар уйқусизлик ва фитна назариялари ўртасидаги боғлиқликни аниқлади
Тадқиқотлар натижасида уйқусида муаммоси бор одамларни Ернинг яссилигига ишонтириш осонлиги маълум бўлган.

Фото: Getty images
Ноттингем университети психологлари уйқусида муаммолари бўлган одамларни Ернинг ясси экани ёки Ойга парвозлар сохталаштирилгани ҳақидаги фикрларга осонроқ ишонтириш мумкинлигини аниқлади. Табиийки, нормал ухлайдиган ва етарлича дам оладиган одамлар орасида фитна назарияларига ишонувчилар камроқ. Тадқиқот натижалари Journal of Health Psychology нашрида эълон қилинди.
Тадқиқот икки босқичда ўтказилган. Биринчисида 540 нафар иштирокчи уйқу тўғрисидаги саволларга жавоб қайтарган. Кейин эса уларнинг бир қисми Париждаги Нотр-Дам соборида юз берган ёнғин тўғрисидаги мақолани, шунингдек, ёнғин сабабларини қасддан яширишга бўлган уринишларга оид изоҳларни ўқиган. Қолган қисми бўлса, фактлар ва ёнғин тасодифан келиб чиққанига оид ҳисоботни ўқиган. Натижада, уйқусида муаммоси бор одамларнинг аксарияти конспирологик версияга қўшилган.
Иккинчи босқичда 575 киши иштирок этган ва унинг натижаси уйқуси яхши бўлмаган одамлар фитна назариясини фаол қўллаб-қувватлашга мойил экани аниқланган.
Тадқиқотнинг етакчи муаллифи ҳисобланувчи психология кафедраси доценти Дэниел Жоллининг таъкидлашича, «яхши ухламаслик натижасида депрессия, ташвиш ва паранойянинг ривожланиш хавфи ошади — булар эса конспирологик назарияларга ишончни оширадиган омиллардир.
Жоллининг сўзларига кўра, тадқиқот уйқу сифатини яхшилаш фитна назарияларига мойилликнинг олдини олувчи омил бўлиши мумкинлигини кўрсатиб берган.
Мавзуга оид

13:12 / 25.03.2025
Ўсишдан тўхташи мумкин — мутахассис болаларда уйқу етишмаслиги оқибатларидан огоҳлантирди

14:36 / 04.01.2025
Кунига 9 соатдан кўп ухлаш инсултга сабаб бўлиши мумкин — тадқиқот

17:17 / 28.12.2024
Аёллар эркакларга қараганда кўпроқ ухлаши керак — тадқиқот

17:32 / 18.11.2024